Ўш шаҳрининг мактаб ўқувчилари орасида ёнғинга қарши курашиш тадбири ўтказилаяпти

1137


Ушбу тадбир Қирғиз Республикасининг Фавқулодда Ҳолатлар Вазирлиги ва Маъориф Вазирлиги хамкорлигида чиқарилган махсус буйруқ асосида, шаҳарда ёнғинни олдини олиш, уни бартараф этиш мақсадида ўтказилаяпти.

“Шу йилнинг 15 июнида Қирғиз Республикасининг Фавқулотда Холатлар Вазирлигига қарашли “Ёнғин Ҳавфсизлиги” агентлигининг 85 йиллик касб байрами бўлиб ўтади. Бу тадбир бўлажак байрам арафасида ўтказилаяпти” – деди аталган агентликнинг Ўш шаҳар “Ёнғин назорати”  бўлим бошлиғи Эмилбек Эргешов kloop.kg га берган интервьюсида.

Бўлим бошлиғининг сўзларига кўра, тадбирда шаҳардаги 17, 18, 31, 42 сон ўрта мактабларидан ўнтадан ўқувчилар иштирок этаяптилар. Улар [ўқувчилар] мусобақанинг саккиз сафланиш, саломлашув, савол жавоб, махсус кийимларни кийиш, гурух сардорларининг беллашуви (савол жавоб), спорт ўйинлари, ўз гурух белгиларини (эмблема) химоя қилиш, эстафета ва деворий газеталарини тушинтириш каби коидалари асосида беллашишмоқда.

“Тадбирга тайёргарлик 10 – апрелдан бошланган. Бу оралиқда ўқувчилар шаҳардаги 12 ва 13 сон ёнғинга қарши курашиш ҳарбий бўлимларидан махсус тайёргарликдан ўтишди” – дейди Қирғиз Республикасининг Фавқулотда Холатлар Вазирлигига қарашли “Ёнғин Ҳавфсизлиги” агентлигининг,  Ўш шаҳар “Ёнғин назорати”  бўлим бошлиғи Эмилбек Эргешов.

Шунингдек у, мусобақада иштирок этаётган мактаблар, шаҳардаги бошқа мактабларга нисбатан, ўзларининг ҳар тарафлама юқори кўрсаткичлари инобатга олиниб танлаб олинганлигини ҳам қўшимча қилди.

“Бу мусобақанинг асосий мақсади, мактаблардаги ёш ўспиримларни ёнғин хафвсизлик қоидаларини сақлаш, шаҳримизда бўлаётган ёш болаларни ўт ўйнашидан чиққан ёнғин фалокатларини олдини олишдир” - деди Эмилбек Эргешов кloop.kg билан суҳбатда.

Мусобақада иштирок этаётган Қурвонжон Дотҳо мактабининг ўқувчиси Атазаков Улуғбек ўз гуруҳи енгиб чиқишини ҳоҳлайди.  “Бугунги беллашув юқори даражада ўтаяпти. Худо хохласа ғолиб бўламиз деган умитдаман” – дейди у.

Тадбирнинг фойдаси

“Бу беллашувнинг фойдаси жуда катта. Буни [ёнғин] тилсиз ёв дейдилар. Шу каби       тадбирлар, ўқувчиларни  техника хавфсизлик қоидаларини сақлашга, ундан тўғри фойдаланишга ўргатади”  - деди Ю.Гагарин ўрта мактабининг ўқитувчиси Маматова Чинигул, kloop.kg билан суҳбатда.

“Ҳаётимизда турли хил вазиятлар юз бераяпти. Масалан, Япониядаги Цунамини олайлик. Биз тоғли ўлкада яшаймиз. Бизда ер силкинишлар бўлиб туради. Шунинг учун биз ўқувчиларга бундай ходисалардан қандай чиқиш йўлларини ўргатишимиз керак”  - дейди Киров ўрта мактабининг тарбиявий ишлар бўйича директор муовини Елена Будникова.

Ҳозир инсонлар қўрқув холатда юрибди. Кўп ота оналар ёш болаларини уйда, ёлғиз, қаровсиз қолдириб кетаяптилар. Ана шундай ҳолатларда ёнғинни олдини олиш қоидаларини болаларга ўргатиш керак” – дейди И.В.Панфилов номли мактабининг директори Мирзабоева Одина

Мукофотлар

“Бу ўқувчилар бир вақтнинг ўзида ёнғинни ўчириш отрядининг аъзоси бўлишди. Бугун уларга махсус гувоҳномалар берамиз. Ғолиб бўлган гуруҳлар совғалар ва диплом билан рағбатлантирилади” - деди Ўш шахар “Ёнғин Ҳафвсизлиги” бош бошқармасининг “Ёнғин назорти” бўлим бошлиғи Эргешов Эмилбек.

 

Муаллиф: Байбабаев Рахматилло