Ўлка четидаги мактаб. Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги болалар қандай таълим олишмоқда?

928

Бургонди қишлоғи Боткен вилоятида Ўзбекистон чегарасига яқин жойлашган. 2000-йиллар бошида бу ерда қўшни ўлканинг эли вақтинча ер ишлатишган. Ҳукумат вакиллари мазкур ҳудудга қирғизистонликларни кўчириб келиб, яшаш учун керакли шартлар яратиб беришга ҳаракат қилишмоқда. Ҳозирча маҳаллий болалар вақтинча қурилган мактабда билим олишмоқда.

Бургонду қишлоғи аввал Дюкер деб аталган. У қирғиз-ўзбек чегарасига яқин жойлашган. Қирғизистон фуқаролари бу ерга 2000-йилларнинг бошида кўчиб кела бошлаган. Бошида бу ҳудудда ўнга яқин оила яшаса, ҳозирда уларнинг сони олти карра кўпайган.

Олдинлари бу ерда Ўзбекистоннинг фуқаролари вақтинча яшаб, ер ишлатишган — ўша вақтда икки ўлка ўртасидаги чегара аниқланмаган эди. Чегараларни аниқлаш бўйича шартнома 2017-йили якунлана бошлади.

Сурат: Элмурат Асан / Kloop.kg

Чегарага яқин жойлашган бу ҳудудга қирғизистонликларнинг кўчиб келиши бўйича вилоят бош режа ишлаб чиққан. Бунинг учун 4000 участкага мослаштирилган ерлар берилиб, йўл, от майдони, кўп қаватли уйлар, касалхона ва мактаблар қурилиб, қишлоқнинг инфраструктураси яхшиланади.

Расмий мақом берилмаган Бургонду қишлоғида ҳозирча 60 оила яшайди. Уларнинг фарнзандлари тўрт йил аввал қурилган кичик вақтинчали мактабда таҳсил олишади. Бу вақтгача улар эскирган қурилиш вагонида билим олишган. Вагонни қишлоқ болаларига билим бериш учун 10 километр узоқдаги қўшни қишлоққа боришга тўғри келганлиги сабабли ўрнатиб беришган.

Шундан бери Бургондудаги ўқувчиларнинг сони 28дан 54га чиққан — 2014-йили маҳаллий яшовчилар ҳашар йўли билан мактаб қуриб олишган. Қурилиш материалларини маҳаллий ҳукумат молиялаб берган. Бу мактаб аввал беш йил хизмат қилган вагоннинг ўрнига қурилган.

Янги қурилган бинода тўрт синф хонаси бўлса ҳам у Бургонду қишлоғи учун катталик қилади. Сабаби болалар унинг икки синфида ўқишади. Қолган икки хонаси бўш, фойдаланилмайди. Ўқитувчиларнинг сони ҳам мактаб хонларининг сони билан тенг — улар ҳам тўртта.

Ўқувчилар оз бўлгани сабабли билим бериш тартиби ҳам ноодатий: биринчи сменада 18 ўқувчидан иборат 5-8-синфларнинг болалари бир хонада билим олишади. Иккинчи сменада 1-синф 3-синф билан 2 ва 4-синфнинг ўқувчилари бирга ўқишади.

1-синфдан бери бу мактабда таҳсил олиб келаётган Айзат ҳозир 8-синфда ўқийди.

«Бошқа мактабларда ҳам ўқишим келади, бу ерда билмаган нарсамни ўша ерда ўргансам дейман», — дейди Айзат. У ўқишини Боткеннинг Айдаркеннида давом эттиришини ва дизайнер бўлмоқчилигини қўшимча қилди.

Бегимай Айзат билан бирга ўқийди, бироқ уларни синфдош деб атаб бўлмайди — Бегимай ҳозирча 7-синфда ўқийди. Бургондуга у 2-синфда бошқа мактабдан келган.

«Икки мактаб ҳам бир хил эди, бу ерда ҳам шу фанларни ўқиймиз. Келажакда ўқитувчи бўлмоқчиман. Қишлоғимизга ўқитувчи бўлиб келиб, ўқувчиларга таълим бергим келади», — деди келажакдаги орзуси ҳақида Бегимай.

Мактабнинг спорт майдончаси. Сурат: Элмурат Асан / Kloop.kg

Қишлоқ яшовчиси Абдумажит Исаевнинг боласи шу мактабда билим олган. Улар 8-синфдан кейин қўшни қишлоқларга бориб, қариндошларининг уйида яшаб, тахсил олишганю ҳозир унинг бир ўғли Бургондудаги мактабда ўқимоқда.

«Ўғлим 6-синфда ўқийди. Келаси йили қирғиз-турк лицейида ўқитаман деган режамиз бор — болам яхши ўқийди. Бу мактаб қурилганда болалар эмас, ўзимиз ҳам севиндик», — деди у. Абдумажит ака ўзи ҳам, ўғли ҳам мазкур мактабдаги таълим сифатидан қаноатланишади.

Сурат: Элмурат Асан / Kloop.kg

Мактабнинг ўқув бўлимининг раҳбари Мария Исаеванинг айтишича, ўқувчиларга китоблар етарли.

«Тўрт йилдан буёнги ўзгаришлар жуда яхши. Ўқувчиларни ўқув дарсликлари билан таъминланиши 100 фоиз. Ўзимиз турли танловларга иштирок этиб, маваффақиятлар билан келяпмиз», — деган қувончини яширмади Исаева.

Бургондуда ўқувчилар 8-синфгача билим олишади. Айримлари бошқа қишлоқларида ўқишни давом эттиришса, айримлари эса 9-синфдан кейин касб-ҳунар лицейларига ва коллежларга топширишади.

«Ота-оналари бизга миннатдорчилик беришади. Дарсларни яхши ўзлаштиришади», — деб билдирди Исаева.

Бир хонада турли синфларнинг ўқувчиларига саккиз йилдан бери дарс бериб, ўз усулига эга бўлиб қолганини айтади у:

«Бир күн 5-синф ўқувчиларига кўпроқ эътибор қаратсак, эртаси куни бошқа синфларнинг ўқувчиларига эътибор қаратамиз. Ўқувчилар ҳам "бугун биздан бошланг" деб туришади».

Мактаб ҳовлисини тозалаш. Сурат: Элмурат Асан / Kloop.kg

Қишлоқ ҳукумат раҳбари Алчибай Төралиев янги 2018-йилдан бошлаб қишлоқ инфраструктурасини яхшилаш бўйича ҳаракатлар бошланиб қолади деган ниятда. Бу ерлар янги ўзлаштирилаётгани сабабли яшовчилар учун шароитлар секин-асталик билан тузилишини айтди.

«Бош режа бўйича бу ерга болалар боғчаси, мактаб, бозор, кўп қаватли уйлар, парклар, ипподром тушади. Ҳар бир хўжаликка 20 сотихдан ер берилади. Бу ҳукуматнинг дастурида асосий иш бўлиб саналади. Бу ер худо хоҳласа, шаҳарга айланади. Бу ер ҳозир қишлоқ эмас, шундай бўлса ҳам болалар тълим олиб турсин деган мақсадда шу шароитни яратиб берганми», — деб билдирди Торалиев.

Муаллиф: Элмурат Асан