Бабанов «Республика-Ата Журт» фракция етакчилигидан кетди

612

Депутат Омүрбек Бабанов «Республика-Ата Журт» парламент фракцияси раҳбарлигидан ўз истаги билан кетди. У ўзининг ўрнига собиқ ташқи ишлар министри Руслан Казакбаевнинг номзодини кўришни таклиф қилди.

Бабанов фракция лидерлигидан кетиши ҳақида аризани ўз истаги билан ёзган — сиёсатчининг мурожаатини 13-ноябрда депутатларнинг олдида унинг партиядоши Талант Мамитов ўқиб берди.

«Аризада "Республика" партиясини ва "Республика — Ата Журт" парламент фракциясининг иши қонун лойиҳасининг муваффақиятли амалга ошиши ва ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг ўзгариши бўйича биргаликда ва самарали олиб борилиши керак », — дейилади билдирувда.

Бабанов ўз партиядошларидан раҳбарлик хизматига собиқ ташқи ишлар министри ва ўзининг партиядоши Руслан Казакбаев номзодлигини кўриб чиқиўни таклиф қилди. Бироқ айрим депутатлар Казакбаевнинг номзодига қарши фикрларини айтишди.

Омурбек Бабанов — собиқ президентликка номзод ва ҳукуматдан номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби. Президент сайловида Бабанов овозларнинг 33 фоизини олиб, иккинчи ўринни эгаллаган, шу билан бирга Жэнбеков сайловчиларнинг 54 фоиздан ортиқ овозини олиб, сайловнинг биринчи турида ғолиб бўлган.

Ҳозирда Бабановга қарши «Амир-Тимур» (собиқ Ўн адир) кичик районида ташвиқот кампанияси вақтида «миллатлар аро низони вўзғатишга чақириқлар» учун жиноий иш қўзғалган.

Жиноий иш очилишига сиёсатчининг «тиз чўкиб яшагандан, тик туриб ўлган яхши» ва «ким, бирор бир милиция ўзбек халқига тегса, у ўз ишидан кетади. Мен сўз бераман» деган сўзлари сабаб бўлган.

Прокуратура унинг айтган сўзлари «миллатлар аро низони қўзғатишга, одамларни бўйсунмасликка чақириш ва ҳозирги ҳукуматни қулатишга» йўналтирилган деб ҳисоблайди.

Сайловдан кейин Бабанов даволаниш учун Москвага кетган. У Қирғизистонга келадими йўқми ҳозирча номаълум.

Муаллиф: Рустам Халимов