ОАВ: Трампнинг собиқ ёрдамчисига Гуленнинг экстрадиция қилиниши учун йирик миқдорда маблағ таклиф қилинган

610

Американинг «The Wall Street Journal» нашри ўз манбаалрига таяниб хабар беришича, турк ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн ва унинг ўғлига муҳолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленни Туркияга экстрадиция қилишда ёрдам бериши учун 15 млн доллар таклиф қилган.

Нашр манбаларининг хабарига кўра, турк ҳукуматининг вакиллари 2016 йилнинг декабрида Майкл Флинн ва унинг ўғли Майкл Флиннга Гуленни Туркияга экстрадиция қилиш учун 15 млн доллар таклиф қилган.

Маълумотга кўра учрашув вақтида Гуленни Имрал оролидан шахсий самолётда кўчириш эҳтимоли муҳокама қилинган. Нашрнинг Флинн турк ҳукуматидан пулни олган ёки олмагани борасида хабари йўқ.

Майкл Флиннинг адвокати ОАВ хабарини  «бўхтон» ва «фитна» деб атади.

АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер Майкл Флиннинг Туркия ҳукумати билан суҳбатлашганлик эҳтимолини текширмоқда. .

Майкл Флинн АҚШ презизенти Дональд Трампнинг ёрдамчилик вазифасидан унинг Россияга қарши санкциялар бўйича рус элчиси Сергеем Кисляк билан суҳбати ОАВга маълум бўлгач бўшаган эди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева