Россия: Қирғизистонлик тайёрлаган шаурмадан 30дан ортиқ киши заҳарланди

485

Пермида 30 киши қирғизистонлик томонидан тайёрланган шаурма ва сомсадан заҳарланди. Уни 300 соат ишлаб беришга ҳукм қилишди ва шунингдек аёл жабрланувчиларга бадал тўлаши керак.

Суд қирғизистонликни «санитар-эпидемиология шартларини бажармаслик оқибатида инсонларни оммавий касалланиши”да айблаган.

Перм прокуратурасининг билдиришича, 32 ёшли қирғизистонлик 2015 йилнинг декабридан 2016 йил июнига қадар санитар дафтарчаси ва ишлаш рухсатисиз сомса ҳамда шаурма сотиб келган.

Унинг иш ўрни таом тайёрлаш учун мувофиқ эмас, у ерда сув қувури ва канализация бўлмаган.

Перми касалхонасига у тайёрлаган фаст-фуддан истеъмол қилгач соғлиғи ёмонлашган 34 кишини олиб келишган.

Уларнинг 30 нафарида сальмонеллез аниқланган.

Лаборатория таҳлилидан сўнг қирғизистонликнинг иш ўрнидан ва ўзининг организмидан ҳам сальмонеллез қўзғатувчилари аниқланган.

Сальмонеллез — таомлардан ўтувчи ўткир юқумли касаллик.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева