Қозоғистон ҳукумати Қирғизистонга 100 млн доллар ажратиб бериш битимини денонсациялашни бошлади

590

Қозоғистон ҳукумати Қирғизистонга 100 млн доллар техник ёрдам беришни чақиртириб олувчи ҳужжатларни ишлаб чиқди. Қирғизистон парламенти ўлкалар ўртасидаги дипломатик келишмовчиликла фонида уч ўқишда Қозоғистон ёрдамидан бош тортишни қўллаган.

Қозоғистоннинг миллий иқтисод министрлиги Қирғизистон билан шартномани денонсация қилиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқди, шартномага кўра, улар Қирғизистоннинг ЕОИИга интеграция бўлиши учун 100 млн доллар ёрдам қатори ажратиши керак эди.

Қозоғистоннинг ташқи ишлар министрлигининг раҳбари Мухтар Тлеуберди билдиришича, улар Қирғизистонда шартномани денонсация бўлишини кутишмоқда.

«Ҳозирча Қирғизистондан фақатгина ТИМнинг расмий нотасигина бор (денонсацияни бошлаш ҳақидаги ният — ред.), бироқ денонсациянинг ўзи ўтмаган. Ҳозирда қонун лойиҳаси уларнинг парламентидан ўтди, унга президент томонидан қўл қўйилиши керак, шундан сўнг улар бизга денонсацияни тасдиқлаш бўйича расмий нотани топширишганда биз бу процессга ўтамиз», — деди у.

Бу вақтгача Қозоғистоннинг миллий иқтисод министри Тимур Сулейманов Қирғизистонни қўллашга йўналтирувчи маблағ қандай фойдаланиши бўйича қарор 2018-февралида қабул қилинганини айтган.

«Биринчи денонсация қонун-қоидаларини тугатиш керак. Бу оддий қонун-қоида эмас. Уни денонсация қилиш учун биз бир неча босқичлардан ўтишимиз керак. Улар якунлангандан кейин қарор қабул қилинади», — деди у.

Қозоқ парламентидан депутат Маулен Ашибаев билдиришича, 100 млн долларни Қозоғистоннинг ижтимоий тармоғини ривожлантиришга сарфласа бўлади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева