Саноат давлат қўмитаси: Қирғизистонда ёқилғи мойи заҳираси етарли

663

Давлат саноат қўмитасидан ўлкада ёқилғи мойининг заҳираси «бир неча ойларга етади» деб айтишди. Парламент депутати Исхак Пирматов билдиришича эса, Россиядан мой ташиш тўхтагани сабабли Қирғизистонда ёқилғи мойларнинг заҳираси икки ҳафтагагина етади.

Саноат, энергетика давлат комитети билдиришича, ҳозирда мамлакатдаги ёқилғи мойларининг заҳираси «бир неча ойларга етади».

«Қирғизистон Саноат, энергетика давлат комитети Россиядан ёқилғи мойларини тўхтовсиз ташиш бўйича сўзлашувларни олиб бормоқда», — деб айтилган маълумотда.

«Бир Бол» парламент фракциясининг депутати Исхак Пирматов 9-ноябрда парламент йиғинида билдиришича, индикатив баланс номасидан ошиб кетганлиги учун Қирғизистонга божхона тўловисиз ташиб келинаётган ёқилғи мойларини ташиш тўхтаган. Унинг айтишича, ёқилғи моддаси ўлкага 19-октябрдан бери кирмайди.

Депутат билдиришича, ўлкада ёқилғи моддаларининг заҳираси икки ҳафтага етади, аниқроғи 23-ноябргача.

«Нефтетрейдерлар ассоциацияси билан ҳукумат ҳеч қандай маълумот бермаган, ҳеч нарса бўлмагандай ишлашни давом эттиришмоқда. Унда аҳолига очиқ айтиш керак мана бу санадан бошлаб ёқилғи моддага бўлган нарҳ қимматлайди деб», — деди у.

Унинг айтишича, агар яқин орада Қирғизистон ёвтилғи моддаларни божхона солиғини тўлаш билан сотиб ола бошласа, ёқилғи моддасига бўлган нарҳ 2,5 сомга қимматлайди.

Қирғизистон нефтетрейдерлар ассоциациясидан «Клооп» мухбирига бу маълумотга изоҳ беришдан бош тортишди.

Россия 2016-йилнинг охирида куйувчи-мойловчи материалларни ташишга бўлган божхона тўловларини бекор қилган, уларнинг қаторида бензин, солярка, қайта ишланмаган нефть вамойловчи материаллар бор.

Қирғизистон ҳар йили 1 млн тонна ёқилғи моддадан фойдаланади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева