Парламент ҳукуматдан «Хавфсиз шаҳар»га маблағ топишни талаб қилди

624

Депутатлар йўл хавфсизлигини яхшилаш учун камераларни ўртантишга маблағ ажратишни таклиф қилишди. Халқ вакиллари бу ўлимга олиб келган йўл ҳалокатлари сонини камайтира олади деб ҳисоблашади.

Жогорку Кенешнинг 8-ноябрдаги йиғинда «Бир Бол» партиясининг депутати Бакирдин Субанбеков Қирғизистонда ўлимга олиб келган йўл ҳалокатларининг сони ортганини айтди.

Депутатнинг айтишича, сўнги тўрт кунда республика бўйича йўл ҳодисасида 20га яқин одам ҳалок бўлган. Субанбеков ҳукумат тез орада «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини киритиш керак деб ҳисоблайди.

«Йўл ҳалокатларини уч сабаби бор: йўлларни талабга жавоб бермаслиги, йўллардаги назоратнинг йўқлиги ва ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини сақламагани», — деб билдирди депутат.

КСДП депутати Дастан Бекешевнинг айтишича, ўлка бюджетида «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини тўлақонли ишга киритиш учун ва асосан видео кузатув камераларини ўрнатишга маблағ ажратилмаган.

«Бизга 2018-йилнинг бюджети келган ва у ерда камераларни ўрнатишга маблағ ажратилмаган», — деди Бекешев.

унинг айтишича, ҳукумат бюджет маблағларни бўлинишини қайта кўриб чиқиши керак.

«Кўнгил очар маросимларга 150 млн сом, капитал солиқларга 2,9 млрд сом кетади. Агар бу маблағларни қандайдир қисқартирса, камераларни ўрнатишга пул топса бўлади», — деди Бекешев.

Депутатлар бу масала билан шуғулланишни Бюджет ва ҳуқуқ тартиби бўйича комитетга топширди.

Ваҳимага солган йўл ҳалокатлари

Энг шов-шувли йўл ҳалокатларининг бири бўлиб, 7-октябрда Талас вилоятига кетаётган вице-премьер-министр Темир Жумакадировнинг ўлими бўлган. Жумакадировнинг машинаси билан КаМАЗнинг тўқнашуви натижасида вице-премьер-министр ўзи, унинг ҳайдовчиси ва ёрдамчиси ҳалок бўлишган.

Сўнги кунларда ўлка бўйича бир неча йўл ҳалокатлари содир бўлиб, унда 20га яқин одам қурбон бўлган.

Бишкекда 5-ноябрда «Азия Молл» савдо марказининг яқинида уч автомашина тўқнашиб, натижада беш одам ҳалок бўлган, яна уч нафари касалхонага ётқизилган.

Бишкек-Ўш йўлида 6-ноябрда газ ташиган машина билан енгил машина тўқнашган. Йўл ҳодисаси натижасида икки ўсмир билан бирга 10 киши ҳалок бўлган.

«Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси

Ҳукумат 2011-йилдан бери Бишкек йўлларига «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси бўйича қоида бузишларни аниқлаган камераларни ўрнатишни ваъда қилиб келади.

Ҳукумат икки тендер ўтказган — биринчи танлов қоида бузишлар билан ўтган, иккинчи тендерда ҳукумат ҳамон танловда ғолиб бўлган «Стилсофт Бишкек» компанияси билан судлашмоқда. Лойиҳа 60 млн долларга баҳоланган.

Президент Алмазбек Атамбаев билан хавфсизлик кенгашининг аъзолари жорий йилнинг июлида «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини «Мегаком» алоқа операторини сотишдан тушган маблағ эвазига амалга оширишга қарор қилган. Ҳозирча «Мегаком» сотилмаган.

Муаллиф: Рустам Халимов