Исақов чегарадаги юкни автомобилларнинг тиқини учун Қозоғистон ҳукуматини танқид қилди

693

Қирғизистоннинг премьер-министри Сапар Исаков МДҲ ўлкаларининг Тошкентдаги йиғинида Қозоғистон ҳукуматини қирғиз-қозоқ чегарасидаги қирғизистонликлар учун «сохта тўсиқ» қўйишда айблади. Унинг қозоқ ҳамкасби Бакитжан Сагинтаев Исаковнинг сўзларини «қўполлик» деб атади.

Қирғизистон премьер-министри Сапар Исаков Тошкентда ўтаётган МДҲ ўлкаларининг йиғинида Қозоғистон ҳукумати эркин савдо айланишининг принципларини бузмоқда деб билдирди.

Исаков қозоқ ҳукумати чегарада навбат кутишда беш суткадан туришга мажубр бўлаётган қирғиз ва бошқа чет эллик юк ташувчилар учун «махсус тўсқинлик»ларни яратмоқда деб айтди.

Шу билан бирга ҳозирда ҳукумат раҳбари қозоқ томон бундай вазиятни товарлар контрабандасини қўшиб, ҳар сафар турли сабаблар билан тушунтирмоқда деб қўшимча қилди.

«Евроосиё иқтисодий иттифоқининг умумий реестриндаги ишхоналардан Қозоғистон бозорига етказилаётган Қирғизистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 20 фоиз юкини ёки сут маҳсулотларини контарабанда деса бўладими? Шунда Россияга бўлган юкларнинг 80 фоиз транзити ҳам контарабанда бўлиб ҳисобланадими?», — деб норози бўлди Исаков.

Исаковнинг айтишича, Қозоғистонга ташилаётган маҳсулотларга қозоқ томоннинг қўяётган даъволари қўл қўйилган шартномалар билан келишувларга тўғри келмайди.

Бундан ташқари Исаков билдиришича, товарларни уларнинг ўлкаси орқали олиб ўтишдаги Қозоғистоннинг 10-октябрдаги бошланган ҳаракатлари Қозоғистоннинг халқаро мажбуриятларини «бевосита бузиш» бўлиб ҳисобланади.

Қозоғистон премьер-министри Бакитжан Сагинтаев Исаковнинг билдирувларини «қўполлик» деб атади. Унинг айтишича, Қозоғистон позицияси ЕОИИ нормаларига тўлиғи билан тўғри келмайди.

«Қирғизистоннинг солиқ бўйича қонунларини талабга мослаш керак. Биз биргина ўзимизни эмас, ЕОИИнинг ҳам манфаатларини ҳимоя қиляпмиз. Биз ветеринар, фитосанитар ва божхона назорати бўйича биргаликдаги ҳаракатлар билан сўзлашувларга тайёрмиз. Бизнинг мақсад — иттифоқ ўлкаларининг барқарор ривожланишини тузиш», — деди Сагинтаев.

Натижада Қирғизистоннинг премьер-министри Сапар Исаков «Эркин савдо айланиши ҳақидаги шартномани амалга ошириши бўйича» қарорига «Қозоғистоннинг қоида бузганини ҳисобга олган алоҳида фикри» билан қўл қўйди.

Бу шартнома Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Украина ва Россия ўртасидаги эркин савдо айланишини таъминлашга йўналтирилган.

Бу вақтгача қозоқ томон агар Қирғизистон ўз божхонаси ишидаги барча камчиликларни бартараф қилмайдиган бўлса, чегарадаги назоратни кучайтира олишини таъкидлади.

Дипломатик аразлашув

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият президент Алмазбек Атамбаев 7-октябрда сўзлаётиб қозоқ ҳукумати ҳақида ёқимсиз нарсаларни айтгандан сўнг оғирлашиб кетган.

Ўзининг табрик сўзларини айтаётган вақтда Атамбаев қозоғистон ҳукуматини «Бакиевни яхши кўради» ва уларни ўз ўлкасининг «бойликларини ўғирлаяпти» деб айблаган.

Шундан сўнг 10-октябрда қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтиш муаммолари юзага кела бошлаган — назорат ўтказиш бекатларида навбат кутишлар бўлиб, автотирбандликлар пайдо бўла бошлаган.

Бундай вазият 18-октябргача сақланган — икки давлат ҳукумати фуқаролар билан бўш машиналарни чегарадан ўтишини соддалаштиришга келишишган. Ҳозирда энг асосий масала — чегарадан юкли фураларни қозоқ чегарачилари томонидан тезроқ ўтказилиши.

Олдинроқ 30-октябрда премьер-министр Сапар Исаков қирғиз-қозоқ чегарасида туриб қолган тадбиркорлар учун ижитимоий, солиқ ва божхона тўловларини тўлаш бўйича муддатларнинг вақтини жилдириш бўйича қарорга қўл қўйган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева