Талас: Эллар қайтадан президентнинг кечирим сўрашини талаб қилмоқда

641

Таласдаги митингга чиққанлар қайта уларнинг номига «айтилган қўпол сўзлар» учун президент Алмазбек Атамбаевдан кечирим сўрашни талаб қилишди. Бу вақтгача Атамбаев «Манас» эпосининг сатларини тинглашдан бош тортган Таласдаги митингчилар учун «уялганини» билдирган.

Талас вилояти милициясининг маълумотига кўра, вилоят маъмурияти олдида 200га яқин одам йиғилган.

Митингчилар учинчи марта президентдан унинг таласликлар ҳиқида айтган «хафа қилган» сўзлари учун кечирим сўрашни талаб қилишмоқда. Аввалроқ таласлик фаоллар билан оқсоқоллар икки марта президентдан кечирим сўрашни талаб қилишган.

«Биз кечирим сўрашни сўраганмиз, бир ҳафтадан ўтди, бироқ бизга ҳеч ким жавоб бермади», — деб билдиришди митингчилар.

Бундан ташқари норозилик акциясига чиққанлар қирғиз-қозоқ чегарасидаги тузилган вазиятдан норози бўлишмоқда. Уларнинг айтишича, чегарадаги назоратнинг кучайтирилганилиги сабабли Таласда кундан кунга озиқ-овқатнинг баҳоси кўтарилмоқда.

«Биз Қозоғистон билан бўлган чегарасида туриб чарчадик. Ким бизга ҳукуматдан жавоб беради, қачон тўхтайди бу нарса? Нима учун президент кетиш олдидан Қозоғистон билан урушди? Президент деган президентдек бўлиши керак, ҳаёлига келганини айтавермай», — деб айтишди улар.

Митингчилар агар президент билан ўлканинг ҳукуматидагилар бундан буён ҳам уларнинг талабларига эътибор бермаса, улар Бишкекка келиб, қурилтой ўтказишга ваъда қилишди.

Бу илк митинг эмас

Талас вилоятининг яшовчилари мана шундай митингга 29-октябрда чиқиб, президентдан унинг таласликлар ҳақидаги «ранжитувчи» сўзлари учун кечирим сўрашни талаб қилишган.

Бу вақтгача 26-октябрда Таласнинг оқсоқоллари Бишкекка келиб, Атамбаевнинг айтганлари бўйича матбуот йиғини ўтказишган.

«Атамбаевнинг сўзоари биз учун ўкиничли бўлди. Биз доим ватанпарвар бўлиб, Қирғизистоннинг бирдамлиги учун чиқамиз. Биз таласликлар, норинликлар, ўшликлар ва чуйликлар Манаснинг авлоди эканлигини эслатмоқчимиз», — деб билдирган оқсоқолларнинг бири Торобек Кешенбаев.

Атамбаевнинг таласликларга айтган танқиди

Давлат раҳбари 18-октябрда президент стипендиантлари олдида сўзлаётиб таласликлар Бабановни қўллаш митингида Талас вилояти бўйича мухтор вакили Дайир Кенекеевга «Манас» эпосининг сатрларини оқишмаганидан «хафа бўлганини» айтган.

«Талас губернатори Дайир Кенекеев Манасни олиб келиб, Манас отанинг сўзларини ўқиб бераман деса, қичқириб, бақириб ўқитишмаган ёшлар. Бу таласликлар учун жуда уят», — деб билдирган Атамбаев.

Кейинчалик Президент аппаратининг етакчиси Алмаз Усонов билдиришича, 16-октябрда Таласда ўтган митинг иштирокчилари «Манаснинг ўлими олдидан айтган сўзларини эшитишдан тортганликлари учун кечирим сўраши керак». Усонов норозилик акциясига чиққанларнинг ҳаракати «жахлни қўзитувчи факт» деб атаган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева