Парламент иккинчи ўқишда Қозоғистоннинг 100 млн долларини инкор қилишни қўллади

575

Жогорку Кенешнинг депутатлари иккинчи ўқишда Қозоғистон томоннинг 100 млн доллар ёрдамини инкор қилиш қонун лойиҳасини қўллашди. Бундай қарор Қирғизистон билан Қозоғистон ўртасидаги дипломатик аразлашувнинг натижасида қабул қилинган.

Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати билдиришча, 2-ноябрдаги йиғинда Қозоғистон билан бўлган шартномани денонсация қилиш учун 92 депутат овоз берган.

Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш вақтида вице-премьер-министр Дүйшөнбек Зилалиев ўлкалар Қозоғистоннинг 100 млн доллар бериши бўйича 2014-йили келишганини айтди. Бироқ унинг айтишича, қозоқ томон уни бугунги кунгача ўтказмаган.

Бу маблағга Қирғизистон ҳукумати лаборатория қуришни режалаштираётган эди.

«Биз уларнинг ёрдамини кутмай, бюджет ҳисобидан лаборатория қурдик яна қурамиз. Албатта, бизга қийин бўлади, бироқ агар биз ўзимизни сийламасак, бизни бошқа ҳеч ким сийламайди, шу сабабли денонсация қилишга қарор қилдик», — деган Зилалиев.

Қирғизистон ҳукумати икки ўлканинг ўртасидаги дипломатик аразлашувдан кейин ёрдамдан бош тортишга қарор қилган.

 

Дипломатияк аразлашув

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият президент Алмазбек Атамбаев 7-октябрда сўзлаётиб қозоқ ҳукумати ҳақида ёқимсиз нарсаларни айтгандан кейин оғирлашиб кетган.

Ўзининг табрик сўзларини айтйётган вақтда Атамбаев Қозоғистон ҳукуматини «Бакиевни яхши кўради» ва уларни ўз ўлкасининг «бойликларини ўғирламоқда» деб айблаган.

Шундан сўнг қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтиш муаммолари юзага кела бошлаган — назорат ўтказиш бекатларида навбат кутишлар бўлиб, автотирбандликлар пайдо бўла бошлаган.

Бундай вазият 18-октябргача сақланиб турган — икки давлатнинг ҳукумати фуқаролар билан бўш машиналарни чегарадан ўтишини соддалаштиришга келишишган. Ҳозирда энг асосий муаммо — чегарадан юкли фураларни қозоқ чегарачилари томонидан тез ўтказилиши.

2017-йилнинг 1-ноябрига нисбатан қирғиз-қозоқ ўтказиш бекатларида 700дан ортиқ юкли машиналар йиғилиб қолган.

Муаллиф: Ислам Розиев