Бош прокуратура Бабановга қарши жиноят иши қўзғади

897

Тергов натижасига кўра Омурбек Бабановнинг Ўш шаҳрининг Амир Темур кичик районидаги айтган сўзлари «ҳокимиятни босиб олишга ва низо қўзғатиш»га йўналтирилган деб топилган.

Тадбиркор ва депутат Омурбек Бабановга нисабтан жиноят иши 4-ноябрда қўзғалди.

Сиёсатчининг вакиллари жиноят ишининг қўзғалиши бўйича ҳозирча изоҳ беришдан бош тортишди.

Бош прокуратуранинг фикри бўйича, 28-сентябрь куни Бабанов президентлик сайловига тарғибот олиб борилаётган вақтда Ўш шаҳрининг Амир Темур кичик районида «миллатлар аро низо қўзитишга, ҳукумат вакилларига актив шаклда бош эгмасликка» даъват қилиб, бундан эса оммавий бошоломонликка олиб келиш эҳтимоли бўлган.

«Филологик-сиёсий экспертизадан кейин аниқланишича, Бабановнинг эл олдида очиқ айтиб чиққан сўзлари миллатлар аро низони қўзғашга, одамларга провакация қилиб, иқтидордаги ҳукуматга бўйсинмасликка ҳамда уни қулатишга йўналтирилган чақириқларни қамрайди», — деб билдирди назорат органи.

Жиноят ишининг қўзғалишига сиёсатчининг «тиз чўкиб яшагандан кўра, тик туриб ўлган яхши» ва «ким, қайси бир милиция ўзбек халқига текса, у хизматидан кетади. Мен сўз бераман» деган сўзлари сабаб бўлган.

Бабановнинг кенгашчиси Мирсулжан Намазалиев 10-октябрда ўтган матбуот йиғинида билдирганидек, Бабановнинг сўзларини контекстдан ажратиб олиб, монтажлаб қўйишган.

Бош прокуратура эса Бабановнинг сўзи монтажланмаганини билдирди.

Ҳозир иш МҲДҚга бундан кейинги тадқиқот учун ўтказиб берилди.

Жиноят иши икки модда бўйича қўзғалган. Бири «Конституция тузумини куч билан алмаштиришга очиқ чақириш» ҳамда иккинчиси «Миллатлар аро, оммавий ва диний низо қўзғаш» бўлиб ҳисобланади. Сиёсатчи энг кам беш йилгача эркидан ажратилиши мумкин.

Бабанов жорий йилда бўлиб ўтган президент сайловига қатнашган номзодлардан бири. Сайловнинг натижалари бўйича у 30 фоиздан ортиқ овозга эга бўлиб, иккинчи ўринни олган.

Сайловдан кейин у овоз беришнинг натижаларини тан олган, лекин ҳукуматни «маъмурий ресурс ва ўзига қарши қора пиар қўлланиш» бўйича айблаб чиққан.

Президент сайловидан ҳукумат номзоди ҳамда собиқ премьер-министр Сооронбай Жээнбеков ютиб чиққан. Унинг инаугурацияси 24-ноябрда бўлиб ўтади.

Муаллиф: Метин Жумагулов