МСК Текебаевни муддатидан аввал депутатлик мандатидан ажратти

699

Марказий сайлов комиссияси судланганлиги учун мухолифатчи депутат Омүрбек Текебаевни мандатидан маҳрум қилди. Суд Текебаевни россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олганлиги учун саккиз йилга озодликдан маҳрум қилган.

МСКдагилар Омурбек Текебаев ваколатларини муддатидан аввал тўхтатиш қарорини чиқарди.

«Текебаевни депутатлик мандатидан ажратишди, бироқ ҳозирча унинг мандатини кимга ўтказиб беришлари номаълум», — деб билдирилди МСКдан.

Текебаевнинг ўрнига Жогорку Кенешга ҳисоб палатасининг собиқ раиси Искендер Гайпкулов келиши керак.

Муҳолифатчи сиёсатчини Бишкек шаҳар суди «Коррупция» ва «Товламачилик» моддаси бўйича айбдор деб топгандан сўнг депутатлик мандатидан ажратишди.

Уни депутатлик мандатидан ажратиш бўйича аризага парламент спикери Дастан Жумабеков қўл қўйгандан сўнг у МСКга топширилган.

Текебаев иши

Бишкекнинг Биринчи май район суди 2017-йилнинг 16-августида муҳолифатчи депутат Омурбек Текебаев мулкини давлат ҳисобига ўтказиш билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган.

Текебаевни россилик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олиш бўйича айбдор деб топишган.

Тергов версияси бўйича Текебаев пулни олгандан сўнг Маевскийга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имкон олиб бермоқчи бўлган.

Бироқ Бишкекнинг Биринчи май район суди Айбек Эрнис ўғли БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича декларациясини қабул қилганишининг 65 йиллиги сабабли Текебаевга нисбатан амнистия қўллаган. Аниқроқ айтганда мухолифатчининг қамоқда қолиш муддати 5,5 йилга қисқартирилган.

Шундан сўнг Текебаевнинг тергов изоляторда ярим йил ўтиргани ҳисобга олиниб, яна бир йил муддати қисқартирилган, сабаби изоляторда ўтирган ҳар бир куни икки кун қамоқда ўтирганга тенг дебҳисобланган. Шундай қилиб қамоқда ўтириш муддати 4,5 йилни ташкил қилган. Сиёсатчининг адвокатлари ҳукмдан арзланишган, бироқ Бишкек шаҳар суди биринчи инстанциянинг қарорини кучида қолдирди.

Текебаев ўз айбини инкор қилиб, ишни ҳукуматнинг «сиёсий буйруғи» деб атаган.

Текебаевни 2017-йилнинг февралида Қирғизистон ҳукумати билан президент Алмазбек Атамбаевнинг номига айтилган танқидларнинг шартида қамоққа олишган.

Сиёсатчи президентнинг ташаббусларига қарши чиқиб, кўп ҳолларда у ва унинг «Ата Мекен» партияси 2016-йилнинг охирида қабул қилинган Конституцияга киритиладиган турли ўзгаришларга қарши бўлишган.

Муаллиф: Ислам Розиев