Бишкек мэрияси: Ер ости йўлларида етказиш муаммолари боис кўтаргичлар хали ўрнатилмади

575

Бишкек мэрияси билдиришича, Филармония ва ЦУМ ёнидаги таъмирдан ўтган ер ости ўтиш йўлларида етказиш муаммолари туфайли ногиронлар учун кўтаргичлар бугунги кунгача ўрнатилмаган.

Бишкек мэрияси қошидаги Капитал қурилиш бошқармасининг раҳбари Нурлан Эшбаев Kloop.kgнинг журналистига билдиришича, чегарада юзага келган вазият учун кўтаргичларни Россиядан Қирғизистонга олиб келолмаяпти.

Унинг айтишича, кўтаргичларни 20-ноябргача ўрнатишади.

«Улар ясалган ва Россиянинг ишхонасида юклашга тайёр турибди, бироқ чегарадаги юзага келган вазият сабабли уларни бу ерга олиб кела олмаяпти. Бу иложсиз ҳолат бўлмоқда», — деди Эшенбаев.

Мэрия кўтаргичларни ер ости йўллари таъмирлангандан кейин октябрь ойининг ичида ўрнатишни ваъда қилишган.

Таъмирланган ўтиш йўлидан чакка ўтиши

Сентябрнинг охирида Филармония ёнида 27 млн сомга таъмирланган ўтиш йўлининг устидан сув томчилай бошлаган. Бишкек мэрияси билдиришича, ўтиш йўлини қайта таъмирлашнинг ҳаражатини пудратчи ўз зиммасига олиши керак.

Филармония билан ЦУМ ёнидаги ер ости ўтиш йўлини таъмирлаш ишлари 2017-йили баҳорда бошланган, сабаби улар «авария ҳолатида» бўлган.

Умумий икки ўтиш йўлини реконструкция қилишга 70 млн сом ажратилган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева