Бишкек: Номаълум шахслар милиция ходимини ўлдириб кетди

565

Бишкекда 26-октябрга ўтар кечаси Биринчи май район ИИБнинг Криминал милиция хизматида ишлаган милиция ходимини ўлдириб кетишган. Номаълум кишилар милиционерга пичоқ сайиб, натижада у воқеа бўлган жойда вафот этган. Тергов амаллари бормоқда.

Жиноят 26-октябрь куни тунда бўлган. Милиционернинг ҳамкасблари уни Боконбаев билан Исанов кўчаларининг кесилишига етказиб, у ўша ерда қолган.

Кейинчалик милицияга бу районда одамнинг жасади топилгани бўйича мълуот тушган.

Воқеа бўлган жойга келган милиция ходимлари ҳалок бўлган одамни ўзларининг ҳамкасби эканлигини билишган.

Ҳалок бўлган одам 25 ёшдаги милициянинг катта лейтенанти бўлган ИИМнинг маълумотига кўра, ҳалок бўлган куни у никоҳ тўйига тайёрланиш учун у меҳнат таътилига чиққан.

Милиция ходимини ўлдириш факти бўйича жиноий иш қўзғалди.

Муаллиф: Ислам Розиев