Куз келиши билан Жалолободдаги Афғон-дала қишлоғининг яшовчилари ёнғоқ ўрмонларида ҳосил йиғиш билан шуғулланишади. Бир ойгача давом этган бу мавсум қишлоқликларнинг асосий даромад манбаи бўлиб ҳисобланади.
Уч минг аҳоли яшаган Афғон-дала қишлоғида яшовчилар сентябрь ойининг бошида ёнғоқ териш мавсумига тайёргарлик кўра бошлашади. Ёнғоқ мавсуми бир ой давом этгани сабабли турғунлар тўқай орасига чодир тикиб олишади. Бу ерда кундузи ёнғоқ теришса, тунда ҳосилни қўриқлаб ётишади.
Арслонбобнинг атрофидаги умумий ёнғоқ ўрмонининг майдони 500 гектар жойни эгаллайди. Унинг барчасини «Ачы» ўрмон хизмати назорат қилади. Ёнғоқ боғларини ўрмон хўжалиги аҳолига ижарага берган. Шундан бери қишлоқ яшовчилари ёнғоқнинг гектарига ҳар йили 1500 сом атрофида ижара тўлаб, ҳосилдан фойдаланиб, унга қўшимча ёнғоқ боғларини қўриқлаб қарашади.
Ёнғоқ мавсуми бу йил эрта бошлангани сабабли тўрт гектар ўрмонни ижарага олиб фойдаланган Хамраз Долдоев. У ҳам эл қатори мавсумда чодир тикиб, ўрмонда яшамоқда.
«Одамлар келиб, қоқиб тушириб, келаси йили ҳосил қилмайдиган қилиб бутоқларини синдирмаслиги учун, эртароқ келиб қўриқлаймиз. Бу йил 28-августда чиқиб қўриқлай бошладим. 15-сентябргача қўриқлаб, кейин қоқа бошладик», — дейди Долдоев.
Олган ҳосили бу йил ўртача бўлган. Шу боғлардан энг яхши ҳосилни бундан йигирма йил аввал олганини олганини айтади. Унда у 1 тоннагача ҳосил олган. Бу йил эса 70 туп ёнғоқ боғидан 400 кг олидим дейди боғбон.
Долдоев аёли ва икки фарзанди билан яшайди, икки қизини эса турмушга берган. У ўз оиласи билан ёнғоқ теришга улгиролмагани сабабли ишчи ёллайди. Терилган 3 кг ёнғоқнинг 1 килограммини у ишчиларнинг хизмат ҳақига беради.
«Келиб ишлаб кетганлар бор. Куёви ёнғоқ қоқса, аёли теради. 3 кг терган бўлса, 1 кг улар олиб кетишади. Ҳар куни камида 1000-1500 сомгача ишлашади. (10-15 кг)», — дейди Хамраз Долдоев.
Ҳосил йиғиш вақтида Долдоев ўғилларини дарслардан иложсиз олиб қолиб, ишлатишга мажбур — сабаби унинг ўзи ҳеч нарсага улгирмайди.
«Кичик ўғлим дарсдан қол десанг ҳам қолмайди. У дарсда. Дарсдан кейин махсус курсларга боради. У дарсга жуда қизиқади. Катта ўғлим эса бизнинг ашроитимизни тўғри тушуниб, ёрдам беради », — дейди Хамраз.
Маҳаллий мактаб директори Давлет Омурзакова кузда ўқувчиларнинг кўпчилиги ёнғоқ ьеришга кетишини яширмади. Айримлари дарсни давом эттиришгани билан мактабдан сўнг ўрмонга ишлагани кетишади.
«Бизда ёнғоқдан бошқа ҳеч нарса йўқ. Кўп оила ёнғоқ териб сотиб, шу билан қишдан чиқишади. Кўпинча биздан "бир ҳафтага, ёки икки ҳафтага рухсат бериб тур" деб рухсат сўраб келишади. Бироқ биз рухсат бермаймиз, биз рухсат бермасак ҳам айрим оилалар болаларини мажбур олиб кетишади», — деб айтиб берди у.
Омурзақова ёнғоқ териш мавсумида Афғон-далада ўқувчиларнинг дарсларга иштирок этиши бу даражада камайиб кетмаслигини билдириб, фақатгина 10 фоизни ташкил қилишини айтди. Атрофида ёнғоқ ўрмонлари кўп Жалолободдан бошқа қишлоқларида бу мавсумда мактабга ўқувчиларнинг 30 фоизинига келган вақтлар ҳам учрайди.
Деҳқонлар кунлик ҳаражатлар учун ҳозирда 1 кг ёнғоқни 100 сом атрофида сотишади. Ёнғоқларнинг мағзи эса 350 сом сотилаётганини айтишади.
Муаллифлар: Элмурат Асан, Заир Таирбек ўғли ва Адилет Канат ўғли