Норин: Помирлик қирғизларнинг тўртасида юрак ҳасталиги аниқланди

694

Шифокорлар бу вақтгача Қирғизистонга кўчирилган 33 помирлик қирғизларни текширишган. Шифокорлар уларнинг тўрт нафарида юрак ҳасталигини аниқлашган, бири амалиёт жароҳатига муҳтож.

Норин вилоятига кўчирилган помирлик қирғизларнинг тўртида юрак касаллиги аниқланган. Шифокорларнинг айтишича, бирини операция қилиш зарур.

Шунингдек тиббий текширувда помирликнинг олтисида сурункали баландлик касаллиги аниқланган — ҳаво етишмаслиги.

«Уларнинг барчаси шифокорлар назоратида. Аниқроғи биз юрак кемтиги касаллиги билан жабрланганларни бу ерга олиб келиш билан сақлаб қолдик десак бўлади», — деди шифокорларнинг бири Индира Мирзалиева.

Помирлик қирғизларнинг Норинга кўчирилиши

Афғонистондан Қирғизистонга кўчирилган 33 помирлик қирғизларнинг кўпчилиги билим олгани келган ўсмирлар.

«Келинчагим ва икки фарзандим билан келдим. Менинг исмим Дарбиш. Болалар билим олиши учун келдик. Бу кунни узоқ кутдик», — деди помирлик.

Аввалроқ Қирғизистонга 50 помирлик қирғизларнинг кўчирилиши ҳақида маълум қилинган, бироқ барчаси чет ўлкага чиқувчи паспортини ололмай қолган.

Ҳозирда Помир қирғизлари — 1575-1930-йиллар оралиғида Афғонистонга доимий яшаш учун кетган қирғизларнинг авлоди. Улар қийин, билим олиш билан тиббий соғлиқни мустаҳкамлашга шароити йўқ Юқори ва Кичик Помир тоғларида яшашади.

Қирғизистонда помирликларни тарихий ватанига қайтариш бўйича масала бир неча марта кўтарилган, бироқ ҳал бўлмай қолган.

Қирғизистон ҳар йили Помир тоғларида яшаган қирғизлар учун гуманитар ёрдам етказган экспедицияни жўнатади. Ҳозирда Помирда 2000 мингдан ортиқ этник қирғизлар яшайди.

Муаллиф: Метин Жумагулов