Миср: Ўттизга яқин полиция ходими жангарилар билан тўқнашувда ҳалок бўлди

608

 Миср ҳукумати, Қоҳира яқинидаги жангарилар билан отишмада камида 30 полициячи ҳалок бўлганини маълум қилди. Полиция, яшириниб юрган «Хасм» гуруҳига қарши рейд ўтказган.

Миср ҳуқуқ-тартибот идоралари ва жангарилар ўртасидаги жанг 20 октябр куни бошланди. Ўлганлар орасида 20 нафар зобит ва ўн нафар аскар бор, аммо уларнинг сони яна ўсиши мумкин.

Шу куни полиция ходимлари “Хасм” гуруҳи яширинганлиги таҳмин қилинган Миср пойтахти Қоҳирадан 135 километр узоқликдаги «Ал-Вахот» ҳудудига рейд ўтказган.

Ҳудуд қуршаб олинган, отишмалар давом этмоқда, полиция  жанговар вертолётлардан фойдаланмоқда.

Маълумотларга кўра, «Хасм» террорчилик ҳаракати мамлакатнинг турли ҳудудларидаги кўплаб терактларга алоқадор ва давлат учун йирик хавфлардан бири ҳисобланади.

Айрим матбуот хабарларига кўра, ҳудудда судьялар ва полицияга бир неча ҳужумларни уюштирганлардан саккиз киши яширинган.

“Рейтерс” ахборот агентлигининг хабар беришича, 2013 йилдан бери террор гуруҳининг аъзолари юздан зиёд полиция ва ҳарбий хизматчиларни ўлдирган.

Миср ҳукумати “Хасм”ни 2013 йилдан бошлаб ноқонуний деб таниган «Мусулмонлар биродарлар» гуруҳининг бир қаноти деб ҳисоблайди. «Мусулмон биродарлар» эса  «Ҳасм» билан алоқаларини инкор этадилар.

Муаллиф: Метин Жумагулов