Қирғизистон узоққа қатновчи ҳайдовчиларини рус-қозоқ чегарасидан ўтказа бошлашди

761

Оренбург вилоятидаги рус-қозоқ чегарасида қирғиз рақамли 100га яқин юк ортилган фуралар бир ҳафта туришган. Қирғизистон билан Қозоғистон ҳукуматлари ўртасидаги сўзлашувлардан кейин уларни чегара орқали ўтказа бошлашган.

«Спутник» нашри фуралар ҳайдовчиларининг бирига таяниб, қирғиз узоққа қатновчи ҳайдовчилари рус-қозоқ назорат ўтказиш бекатидан ўтказа бошлашганини билдиришмоқда.

Бу вақтгача интернетга видео эълон қилинган, унда Оренбург вилоятидаги рус-қозоқ «Жайсан» ўтказиш бекатида қирғиз рақамли 100га яқин фуралар тўхтаб турганини маълум қилган.

«Ҳайдовчилар турганига бир ҳафта бўлди, оч қолишди. Мана шундай бизнинг ҳукуматнинг бир-бирига бўлган тушунчаси. Қирғизистонникидан бошқа ҳар бир ўлканинг машиналарини ўтказишмоқда », — деб айтилади видеода.

Бу вақтгача Қирғизистоннинг вице-премьер-министри Толкунбек Абдыгулов қозоқ чегарачилари қирғизистонликларни «енгиллаштирилган» тартибда ўтказа бошлашини билдирган.

Чегарадаги вазият 18-октябрда икки давлатнинг ҳукумат раҳбарлари ўртасида бўлган икки томонлама сўзлашувларидан кейин яхшилана бошлаган.

Икки ҳукуматнинг раҳбарлари юклари бор жисмоний шахслар, йўловчи ташиган автобуслар ва бўш оғир юк машиналари чегарадан «соддалаштирилган тартибда» ўтишига келишишган.

Бироқ амалдорлар юкли фуралар бўйича масални беш кун оралиғида ҳал қилишга ваъдалашишган.

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият

Қозоғистон чегарачилари 10-октябрда кучайтирилган тартибда иш олиб боришга ўтишган, бу тез бузиладиган маҳсулотларни ташиган оғир юк машиналарининг километрлаб чўзилган тирбандликларга сабаб бўлди.

Қозоғистон чегарачилари ўзларининг ҳаракатларини террористлар билан жиноятчиларни қўлга олиш учун ва фитосанитар қоидаларни бузганларни қидириш бўйича «режали операция» билан тушунтиришган.

Атамбаев 7-октябрда ўқитувчилар олдида сўзлаётиб, Қозоғистон ҳукуматини «Бакиевни яхши кўради» ва уларни ўз ўлкасининг «бойликларини ўғирламоқда» деганидан кейин чегарадаги вазият оғирлаша бошлаган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Иллюстартив сурат.