Қирғизистон ҳукумати Қозоғистоннинг 100 млн доллар ёрдамини рад қилмоқчи

608

Қирғизистон ҳукумати парламентга Қозоғистон томоннинг 100 млн доллар техник ёрдамидан бош тортиши бўйича қонун лойиҳасини жўнатди. Бу вақтгача қозоқ ҳукумати Қирғизистоннинг ЕОИИда интеграцияси учун Қирғизистонга пул беришга тайёрлигини билдирган.

Парламентнинг матбуот хизматидан Kloop.kgнинг мухбирига маълум қилишларича, уларга Қозоғистон томонининг техник ёрдамидан бош тортиши бўйича қонун лойиҳаси келиб тушган, бироқ ҳужжатни кўриб чиқиш учун комитетларга жўнатишмаган.

Бу қонун лойиҳаси Қозоғистон билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2016-йили қўл қўйилган шартномани бекор қилади.

Ҳужжатга кўра, қозоқ томон Қирғизистонни Евроосиё иқтисодий иттифоқига интеграция бўлишига ёрдамлашиш учун Қирғизистонга 100 млн доллар бўлиб бериши керак эди.

Бу вақтгача Қозоғистоннинг иқтисод министрлиги Қирғизистонга бу маблағларни бўришга тайёрлигини билдирган.

Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев ёрдам бериш бўйича шартномага 2017-йилнинг 5 июлида қўл қўйган.

Қирғиз ҳукуматининг маълумотига кўра, Қозоғистон томоннинг техник ёрдамини Қирғизистоннинг ЕОИИга қўшилишдаги йўл харитасини тузишга, божхона бекатларининг техник ҳолатини яхшилашга ва жиҳозлашга, шунингдек ветеринар ва карантин тизимларини янгилашга сарфлаш режаланган.

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият президент Алмазбек Атамбаевнинг Қозоғистон ҳукуматини номига ёқимсиз сўзларни айтишидан кейин оғирлашган. 10-октябрдан бошлаб бир ҳафтадан ортиқ вақт Қозоғистон билан чегарада навбат кутишлар бўлиб, автомашина тирбандликлари юзага кела бошлаган.

Бироқ 18-октябрда икки давлатнинг ҳукумат раҳбарлари ўртасида икки томонлама сўзлашувлардан кейин чегарадаги ҳолат яхшилана бошлаган.

Икки ҳукуматнинг раҳбарлари юклари бор жисмоний шахслар, йўловчи ташиган автобуслар ва бўш оғир юк машиналари чегарадан «енгил тартибда» ўтишига келишишган.

Бироқ амалдорлар юк ортилган фуралар бўйича масалани беш кун оралиғида ҳал қилишни ваъда қилишган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева