Президентликка собиқ номзод Адахан Мадумаров билдиришича, у сайлов натижаларини тан олмайди. Шунингдек сиёсатчи «Мен рози эмасман» миллий ҳаракатини тузишни эълон қилди, унга бефарқ бўлмаган барча одамлар қўшилса бўлади.
«Бутун Қирғизстон» партиясининг раҳбари Адахан Мадумаров 15-октябрда ўтган президент сайловининг натижаларини тан олмаслигини билдирди.
«Мен тан олмаганда эмас, мен сайловни тугатмайман. Агар мен сайлов натижаларини тан олсам — бу бизни ўлкани чет давлатларида юриб, оддий инсонийлик ҳуқуқларидан ажраб қолган минглаган бизнинг сайловчиларни юрагига туфурган билан тенг бўлиб қолади». — деди у.
Унинг айтишича, Қирғизистоннинг Россия билан Қозоғистонда яшаётган миллионга яқин фуқароларига қарамай, чет ўлкадаги 18,5 минг киши овоз беролган.
«Агар мен [сайловнинг натижасини] тан олсам — бу менинг ҳамюртларимнинг юзига туфурганим бўлади, мен бу нарсани қилолмайман. […] Биз доим сайловдан кейин "Тарихда бундай адолатсиз сайлов бўлмаган деб айтамиз". Бироқ бу сайлов аввалгиларидан ҳам ўтиб тушди», — деди у.
Мадумаров сайловда қоида бузиш кўп бўлганини айтиб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари уларга эътибор бермаган деб билдирди.
Сиёсатчи маҳаллий ҳукуматни сайлов вақтида жиноий гуруҳлар билан фаол ҳамкорликда айблади. Унинг айтишича, бу сайловнинг натижасига таъсир қилган.
Бундан ташқари у «Мен маъқул эмасман» ҳаракати тузишни режалаштираётганини айтиб, унга сайловнинг натижаларига ва ҳозирги ҳукуматнинг ишига рози бўлмаган барча бефарқ бўлмаган одамлар қўшилишини билдирди.
«Мен бизни ўлканинг ташқарисида ва ичида бўлаётган нарсаларга рози бўлмаганларга "Мен маъқул эмасман" ҳаракатининг остида бирлашишни таклиф қиламан», — деб билдирди у.
марказий сайлов комиссиясининг раҳбари сайловдан кейин овоз бериш тинч ўтиб, алоҳида қонун бузишлар бўганини, бироқ улар натижаларга таъсир қилмаганини билдирди.
«Сайловни ўтди деб ҳисобласа бўлади, у тинч ўтди, реал қоида бузишлар жуда оз рўйхатга олинди», — деди у.
Адахан Мадумаров президент сайловида овозларнинг 6,5% олиб, учинчи ўринга чиққан.
Муаллиф: Метин Жумагулов