Марказий сайлов комитети қўлда саналган ҳисоб натижасини чиқарди. Жээнбеков биринчи ўринда

815

Марказий сайлов комиссияси президент сайловининг бюлеттенларини қўл билан ҳисоблаб битди. Натижалар ўзгармаган — Сооронбай Жээнбеков аввалгидай олдинда, икикнчи ўринда Омурбек Бабанов, учинчи ўринда — Адахан Мадумаров.

МСКнинг маълумотига кўра, Сооронбай жээнбеков учун 925 минг сайловчи овоз берган, бу барча овозларнинг 54,74% тузган.

Шундай қилиб, президентлик учун курашда Жээнбеков аввалгидай олдинда. Иккинчи ўринда унинг асосий рақиби — 33,7% фоиз олган — Омурбек Бабанов.

Адахан Мадумаров овозларнинг 6,5,% олиб учинчи ўринни эгаллаган. «Ак Шумкар» партиясининг раҳбари Темир Сариевга 2,5% сайловчи овоз берган. Барча қолган номзодлар 1 фоиздан кам овоз олишган.

Қонун бўйича овоз бериш натижалари қўл ҳисобидан кейин аниқланади.

Бу сайловда унинг натижалари 15-октябрь куни кечда олинган автоматик қутиларнинг маълумотлари билан деярли фарқланмайди.

МСК 15-октябрда олган маълумотларни эълон қилгандан сўнг Жээнбеков ўзининг ғалабасини нишонлай бошлаган.

Уни сайловдаги ғалабаси билан бир неча давлатларнинг раҳбарлари қутлашга улгиришган, уларнинг қаторида Владимир Путин, Нурсултан Назарбаев ва Шавкат Мирзиёев бор.

Сайловдаги қонун бузишлар

ЕХҲТнинг халқаро кузатувчилари президент сайловининг легитимлилигини тан олишган, бироқ улар 15-октябрда маъмурий ресурсдан фойдаланиб, қўрқитишлар билан сайловчиларни сотиб олишлар бўлганини билдиришган.

Шунингдек кузатувчилар МСКнинг қарорлари «шубҳали» ва «янглиш» бўлганини билдиришган. Уларнинг айтишича, МСК бу сайловда бетараф бўлолмаган.

Европарламентнинг кузатувчилар делегацияси раҳбари Лайма Андрикьененинг айтишича, сайлов участкаларида мустақил кузатувчилар билан журналистларнинг иши чекланган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева