Ҳукумат: Қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият «деярлик» яхшиланди

897

Вице-премьер-министр Толкунбек Абдигулов билдиришича, қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтиш «деярли яхшиланди». Унинг айтишича, жисмоний шахслар, йўловчи ташувчи автобуслар, енгил машиналар ва бўш юк ташиган машиналар чегарадан «енгиллаштирилган тартибда» ўтишмоқда.

Абдигулов билдиришича, қозоқ томон билан сўзлашувлар амалга оширила бошлади ва 19-октябрь куни кундузи чегарадаги ҳолатнинг яхшилангани сезилмоқда.

«Одамлар, йўловчи ташиган транспортлар, бўш машиналар ҳам чегарадан тинч ўтишди», — деди у.

Бироқ Абдигуловнинг айтишича, ҳозирда қирғиз-қозоқ чегарасида турган юк ортилган фуралар бўйича масалалар ҳал қилинмади.

«Оғир юк ташувчи машиналарнинг масалалари бўйича ҚИрғизистон билан Қозоғистоннинг икки вице-премьер министрлари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ шуғулланади. Биз бу масалани ҳал қиламиз», — деди у.

Қирғизистоннинг чегара хизматидан Kloop.kgнинг мухбирига билдиришларича, назорат ўтказиш бекатларида вазият яхшиланмоқда — «Ак-Жол» ("Кордай") бекатида 30 фуқаро ва 20 автомашина навбатда турибди.

Чегара хизматининг маълумотига кўра, ҳозирча «Ак-Тилек» ўтказиш бекатида вазият кўп ўзгармаган — у ерда 400 оғир юкли фура навбати юзага келган.

Бироқ чегара хизмати вакилининг айтишича, автомашиналарнинг текширув вақти қисқарган — ҳозирда бир оғир юк машинанинг чегарадан ўтишига 20 дақиқа вақт кетади.

Чегарадаги вазият икки давлат ўртасидаги ҳукуматларининг 18-октябрда ўтган сўзлашувларидан кейин яхшилана бошлаган.

Учрашувдан кейин Қозоғистон премьер-министри Бакитжан Сагинтаев 19-октябрдан бошлаб жисмоний шахслар билан бирга йўловчи ташиганлар Қирғизистондан Қозоғистонга енгил ўта бошлаганини билдирган.

Чегарадаги вазиятнинг оғирлашиши

Қозоғистон чегарачилари 10-октябрда кучайтирилган тартибда ишлашга ўтишган, бу катта навбат кутишларга сабаб бўлган.

Шунингдек қозоқ томон Қирғизистоннинг сут маҳсулотларини ишлаб чиқарган беш компаниясига маҳсулотларни киритишни таъқиқлаган, чегарада тез бузиладиган озиқларни ташиган оғир юк машиналарининг километрлаб чўзилган тиқинлари пайдо бўлган.

Қозоқ чегарачилари ўзларининг иш ҳаракатларини террористлар билан жиноятчиларни қўлга олиш учун ва фитосанитар қоидани бузганларни қидириш бўйича «режали операция» билан тушунтиришган.

Қирғизистон ҳукумати 17-октябрда Қозоғистон бундай йўл билан тарифлар ва савдо-сотиқлар бўйича шартноманинг «асосий» меъёрларини бузмоқда деб ҳисоблаб, Бутун жаҳон савдо ташкилотига мурожаат қилган.

Шунингжек иқтисод министрлиги ҳам қозоқ томоннинг чегарадаги ҳаракатлари ЕОИИнинг принципларига қарши деб белгилаган.

Қозоғистон ҳукумати ўз навбатида Қирғизистонни чегарадаги муаммони «сиёсатлаштирмасликка» чақириб, улар «ўзларининг манфаатларини ҳимоя қилишаётганини» билдиришган.

Атамбаев 7-октябрда ўқитувчиларнинг олдида сўзлаётиб, Қозоғистон ҳукуматини «Бакиевни яхши кўради» ва уларни ўз ўлкасининг «бойликларини ўғирламоқда» деб айблагандан кейин чегарадаги вазият оғирлаша бошлаган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева