Қозоғистон Қирғизистоннинг «жисмоний шахслар»и ўтишини енгиллатишни ваъда қилди

843

Қозоғистоннинг премьер-министри Бакитжан Сагинтаев 19-октябрдан бошлаб жисмоний шахслар ва йўловчиларни ташиганлар Қирғизистон билан чегарадан «енгиллик билан» ўта олишларини билдирди. Бироқ Қирғизистон чегарасида вазият ўзгармаганини билдиришти.

Қозоқ ҳукуматининг раҳбари бу ҳақда икки ўлканинг ўртасида бузилган муносабатларни қайта тиклаш учун Остонага учиб кетган ўзининг қирғиз ҳамкасби Сапар Исаков билан бўлган сўзлашувларидан кейин билдирди.

Сагинтаев учрашувдан сўнг билдиришича, 19-октябрдан бошлаб Қирғизистондан Қозоғистонга йўловчи ташиган транспортларнинг, бўш йирик автомашиналарни ва «жисмоний шахсларни юклари билан» ўтиши енгил бўлиб қолиши керак.

«Бизнинг божхона органлари Қирғизистондан келган Хитой импорти тўлиқ декларациядан ўтмаётган фактларни очиқлашмоқда. Бу бизнинг бюджетга зарар қилмоқда. Сапар Исаков бу масалаларни ҳал қилишга конструктив усулларни кафолат қилди», — деди Сагинтаев.

Бироқ Қирғизистоннинг чегара хизматидан Kloop.kgнинг мухбирига назорат ўтказиш бекатларидаги ҳолат ўзгармаганини айтишган.

«Навбат кутишлар ҳамон бор. "Ак-Жол" ("Кордай") бекатида одамларнинг тўплашини бошланмоқда, "АК-Тилек" бекатида юк ортилган машиналар турибди. Ҳозирда эришилган шартномалар ишга кирмаган», — деб билдиришти 19-октябрда чегара химатидан.

Чегарадаги вазиятнинг мураккаблашиши

Ҳукумат раҳбарлари ўртасидаги сўзлашувларда қирғиз-қозоқ чегарасидаги оғирлашган вазият шароитида ўтди.

Қозоғистон чегарачилари 10-октябрда кучайтирилган тартибда иш олиб боришга ўтишган, бу катта навбат кутишларга сабаб бўлган.

Шунингдек қозоқ томон Қирғизистоннинг сут маҳсулотларини ишлаб чиқарган беш компаниясига маҳсулотларни киритишни таъқиқлаган, чегарада эса тез бузиладиган маҳсулотларни ташиган оғир юк машиналарининг километрлаб чўзилган тиқинлари пайдо бўлган.

Қозоғистон чегарачилари ўзларининг ҳаракатларини террористлар билан жиноятчиларни қўлга олиш учун ва фитосанитар қоидаларни бузганларни қидириш бўйича «режали операция» билан тушунтиришган.

Қирғизистон ҳукумати 17-октябрда Қозоғистон бундай йўл билан тарифлар ва савдо-сотиқлар бўйича шартноманинг «асосий» меъёрларини бузмоқда деб ҳисоблаб, Бутун жаҳон савдо ташкилотига мурожаат қилган.

Шунингдек иқтисод министрлиги ҳам қозоқ томоннинг чегарадаги ҳаракатлари ЕОИИ принципларига қарши келади деб таъкидлаган.

Қозоғистон ҳукумати ўз навбатида Қирғизистонни чегарадаги муаммони «сиёсатлаштирмасликка» чақириб, улар «ўзларининг манфаатларини ҳимоя қилишаётганини» билдиришган.

Дипломатик можаро

Атамбаев 7-октябрда ўқитувчилар олдида сўзлаётиб, Қозоғистон ҳукуматини «Бакиевни яхши кўради» ва уларни ўз ўлкасининг «бойликларини ўғирламоқда» деганидан кейин чегарадаги вазият оғирлаша бошлаган.

Унинг сўзлари президентликка номзод Омурбек Бабановнинг тарғибот кампанияси вақтида Назарбаев билан бўлган учрашувига реакция билдириш бўлиб қолган.

Қирғизистоннинг ташқи ишлар министрлиги қозоқ ҳукуматини 15-октябрда ўтган президент сайловлари «жараёнига аралаши» бўйича айблаган.

Қозоғистоннинг ТИМи Атамбаевнинг сўзларига «кескин қаршилик» билдириб, бундай билдирувлар икки дўст ўлкалар орасида «бўлмаслиги» керак деб ҳисоблаган.

Муаллиф: Анна Капушенко