Маевка: Милиция қишлоқ яшовчиларига ўқ узганларни қидирмоқда

553

Номаълум шахслар Чуй вилоятининг Маевка қишлоғининг яшовчисига машинанинг ичидан ўқ узишган. Милиция ўқ отган одамни қидирмоқда, жарбланувчи касалхонага ётқизилган.

Чуй вилоятининг ИИБдан Kloop.kgнинг мухбирига билдиришича, 18-октябрь куни Маевка қишлоғи бозорларининг бирида ўқ отишлар бўлган.

Тезкор гуруҳ қишлоққ бориб, номаълум кишилар машина ичидан маҳаллий яшовчининг қорнига отиб, яширинганини аниқлашган.

«Қорин қисмига ўқ теккан киши Бишкекнинг №1-касалхонасига етказилган. Кеча у маст ҳолда бўлгани сабабли ундан кўрсатма олишнинг имкони бўлмаган», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Милициянинг маълумотига кўра, шифокорлар яраланган кишининг аҳволи қаноатлантирарлик дейишмоқда. Терговчи ўқ отган одамларнинг шахси ҳақида қўшимча маълумот олиш учун жабрланувчини сўроқ қилишмоқда.

Бу вақтгача номаълум киши Маевка қишлоғида уч машина билан савдо растасини ёқиб юборган. Милициянинг маълумотига кўра, бу нарсани «руҳий жабрланган» маҳаллий турған қилган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ўт қўйиш факти бўйича жиноий иш қўзғашган.

Муаллиф: Метин Жумагулов