Темир Жумакадировнинг ўлими: КамАЗнинг ҳайдовчиси айбдор деб топилди

675

Патрульк милиция бош бошқармаси билдиришича, вице-премьер-министр Темир Жумакадиров билан унинг икки ёрдамчиси ҳалок бўлган йўл ҳалокатига КамАЗнинг ҳайдовчиси машинани бошқаролмай қолиб, йўлнинг қарши томонига чиқиб кетгани сабаб бўлган.

Патруль милиция билдиришича, олиб борилган экспертиза натижасида Жумакадиров билан унинг икки ёрдамчисининг умрига зомин бўлган йўл ҳалокатига КамАЗ ҳайдовчиси машинани бошқаролмай қолиб, йўлнинг қарши томонига чиқиб кетгани сабаблиги кўрсатилган.

Уни тергов вақтида икки ойга тергов изоляторига қамашган. Шунингдек патруль милиция йўл ҳалокатига гувоҳ бўлганлар учун эълон тарқатган — уларнинг маълумотлари йўл ҳалокатларининг аниқроқ сабабларини аниқлашга ёрдам бериши мумкин.

Йўл ҳалокатига Чуй вилоятининг 25 ёшдаги туруғни айбдор бўлган. Унга қарши «Бир неча кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалган.

Қирғизистоннинг жиноятчилик қонунларига кўра, у уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Жумакадировнинг ўлими

Вице-премьер-министр Темир Жумакадиров билан икки ёрдамчиси 7-октябрь куни эрталаб Бишкек — Қора болта йўлида йўл ҳалокатида ҳалок бўлган. Жумакадиров сайлов участкаларини текшириш учун Талас вилоятига кетаётган эди.

Жумакадировни 9-сентябрда дафн қилишди. Марҳумнинг дафн маросимига яқин қариндошларидан ташқари президент Алмазбек Атамбаев, парламент спикери Чинибай Турсунбеков, премьер-министр Сапар Исаков ва бошқа амалдорлар қатнашишди.

Муаллиф: Рустам Халимов