Қирғизистоннинг чегара хизмати билдиришича, қозоқ томон 11-октябрга ўтар кечаси фуқароларни ўтказишни тезлаштиргани сабабли ўтказиш бекатидаги навбат кутишларнинг сони камая бошлаган. Бироқ эрталаб қозоқ чеграчилари одамларни ўтказишни яна секинлаштириб, «Акжол» бекатида қайта навбат кутишлар юзага кела бошлаган.
Қирғизистон чегара хизматининг матбуот хизмати билдиришича, 11-октябрь куни соат 23:00дө қозоқ томон ўтказиш бекатида тўпланиб қолган фуқароларни тезлик билан ўтказа бошлаган. Натижада бир ярим соат оралиғида чегара бекатида навбат кутишлар бартараф бўлган.
Бироқ қозоқ томон 12-октябрда соат 8:00дан бошлаб фуқароларни ўтказишни қайта секинлаштирган.
«"Акжол" назорат-ўтказиш бекатида фуқароларнинг йиғилгани кузатилган. Ҳозирда транспорт воситалари билан оғир юк машиналарининг қисқариб, шу вақтда қозоқ томон сустлашгани сабабли юкларнинг оқимини кўпайиши кутилмоқда», — деб айтилади чегара хизматининг билдирувида.
Қозоғистон чегара хизматининг билдиришича, қирғиз-қозоқ чегарасида террористик ва жиноий фаолиятга алоқаси бор одамларни аниқлаш бўйича «режали операция олиб борилгани» сабабли назорат-ўтказиш бекатларида текширув кучайтирилган.
«шу сабабли чегарадан ўтаётган одамларни, транспорт воситаларини ва юкларни текшириш кучайтирилган. Шу билан бирга чегарадан ўтишда бирор бир чекловлар ёки таъқиқлар киритилмаган. Чегара хизматининг ҳарбийларини ва бўлимларини ҳаракати қозоқ ва чет эл фуқаролари ҳуқуқларини бузмасдан бажарилмоқда», — деб билдирди Қозоғистон чегара хизмати.
Қирғизистон ҳукумати 11-октябрь куни кечда премьер-министр Сапар Исаков Сочи шаҳридаги саммитда Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев билан сўзлашувлар олиб борганини билдирган.
Ҳукуматнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, Назарбаев «чегарада пайдо бўлган масалаларнинг барчасини бартараф қилишга» ваъда берган.
Қозоқ чегарачилари 11-октябрда кучайтирилган тартибда иш олиб борган. Шундан сўнг қирғиз чегарачилари яна 15-октябрдаги Қирғизистондаги президентлик сайловига тайёргарлик кўришга боғлиқ деб тушунтириб, шу каби назорат-ўтказиш бекатининг ишлаш тартиби кучайтиришганини эълон қилишган.
Қозоғистон ҳукумати ҳозирча чегарада юзага келган вазият сабабли ҳеч қандай изоҳ бермаган. «Тенгриньюс» нашри навбатчи қозоқ чегарачиси билан боғланиб, у Қирғизистондаги сайлов учун навбат кутишлар бўлаётганини тушунтирган.
Дипломатик можаро
Чегарадаги назорат-ўтказиш бекатларидаги вазият Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан Қозоғистон ҳукумати ўртасидаги дипломатик аразлашишлардан кейин оғирлашган.
Қирғизистон президенти қозоқ ҳукуматини «Қирғизистоннинг қулатилган президенти [Курманбек] Бакиевни яхши кўрганига» ва улар ўлканинг «бойликларини ўғирлаш» бўлаётганида айблаган.
«Ўртача Қозоғистоннинг бир фуқаросининг даромади 10 марта кўп, Қирғизистонникига нисбатан. Унда нима учун ҚОзоғистонда нафақаларнинг миқдори 10 марта эмас бўлгани 1,5 марта кўп, нима учун? Сабаби қозоғистон бойлигини ўғирлашмоқда. Улар Қозоғистоннинг халқидан кетмайди», — деган Атамбаев 11-октябрда ўқитувчиларга мукофотларни топшириш маросими вақтида.
Қирғиз президентининг сўзлари президент Нурсултон Назарбоевнинг Омурбек Бабанов билан бўлган учрашувига реакция билдирув бўлган. Бабанов Қирғизистоннинг президентлик сайловида асосий номзод ва ҳукуматдан номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби бўлиб ҳисобланади.
Атамбаевнинг билдирувларига Қозоғистон томондан бир неча реакциялар бўлган. Қирғиз президентини қозоқ премьер-министри, ТИМ ва Қозоғистоннинг ижтимоий ривожлантириш министри айблаган.
Қозоғистоннинг премьер-министри Бакитжан Сагинтаев Атамбаев сўзларини «провокация, масъулиятсизлик ва ёлғон» деб атаган. Унинг фикрича, президент «сайлов олди мақсадлар бўйича» ёлғон билдирув айтган.
Қозоғистоннинг ТИМи Атамбаевнинг сўзларига «кескин қаршилик» билдириб, бундай билдирувлар икки ўлканинг ўртасида «бўлмаслиги» керак деб ҳисоблаган.
Муаллиф: Анна Капушенко