Осиё кубоги-2019, саралаш: Қирғизистон ва Мьянма дуранг ўйнади

824

Қирғизистоннинг футбол бўйича миллий терма жамоаси Мьянма терма жамоасида меҳмонда дуранг натижа қайд қилишди. Қирғизистонликлар ўйиннинг асосий вақтига қўшилган иккинчи дақиқада дарвозабон хатоси сабабли ғалабани қўлдан чиқаришди.

Қирғизистонликлар ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисобни очишди. Тўққизинчи дақиқада Қирғизистон миллий терма жамоасининг ҳимоячиси Виктор Майерни рақиб дарвозасининг жарима майдонида туртиб юборишди. Арбитр кўп ўйланмасдан мезбонларнинг дарвозасига пенальти бериб, Антон Землянухин қийинчиликларсиз ҳисобни 0:1 бўлди.

Ўтказилган тўпдан сўнг Мьянма миллий терма жамоаси устунлик қилишга ҳаракат қилишди, бироқ фойдасиз бўлгандан сўнг қирғизистонликлар ташаббусни қўлга олишди.

Жамоалар ҳимояда кўп турмай фаол ўйнаб, айрим вазиятлардан жадаллик билан ҳаракат қилишди.

Танаффусдан сўнг Қирғизистон устунликни икки марта кўпайтирди. Жамоа ўйинчиларининг бир неча самарасиз ҳаракатларидан сўнг Виталий Майер дарвозанинг ўнг бурчига тўп киритиб ҳисоб 0:2 бўлди.

Иккинчи ўтказилган тўп Мьянма миллий терма жамоаси ҳаракатини сустлаштирмади. Улар тўпни зудлик билан олиб, бир неча дақиқалардан сўнг ҳисобдаги фарқни қисқартириб, натижа — 1:2 бўлган.

Иккинчи бўлимнинг ўртасида бир оз сустлашиб, мусобақа майдон ўртасига жилди. Айрим ҳолатларда жамоалар ҳужум қилишга ҳаракатни ҳал қилишолмади.

Учрашув олдидан рақиблар жонланиб, фаол ҳаракатларга ўтишган. Айниқса, Мьянма жамоасининг футболчилари фаол бўлишди. Мезбонлар сўнги кулари билан қирғизистонликлардан тўпни имерип жатышты.

Мьянма қайта-қайта Павел Матяш дарвозасига ҳужум қилди, бироқ тўп дарвозадан қайтди. Навбатдаги ҳужумда мезбонлар жамоасидан Қирғизистон жамоасининг голкиперинин қўлига келиб тушди, бироқ у ушлаб ололмагани сабабли тўп тўрга тушди.

Қирғизистон Осиё Кубогининг тўртинчи турининг ўйинида ғалабани қўлдан чиқармоқда.

Мьянма 2 — 2 Қирғизистон

9′ Антон Землянухин (пенальти)

49′ Виктор Майер

52′ Аунг Ву

90+2′ Куав К.

Осиё кубоги – Осиё футбол конфедерациясига аъзо ўлкалар ичида энг нуфузли турнир, унинг финал қисми Бирлашган Араб Амирлигида 2019-йили ўтказилади.

Учинчи саралаш босқичида Қирғизистон терма жамоаси Макао, Ҳиндистон ва Мьянма билан бир гуруҳга тушган.

Қирғизистон саралаш босқичида муваффақиятга эришса, миллий терма жамоа ўз тарихада биринчи марта йирик континентал турнирнинг финал қисмида ўйин ўтказишга имкон олади.

Муаллиф: Каминат Имирханова