Атамбаев 5-6-октябрда Ўзбекистонга бормоқда

680

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 5-6-октябрда расмий сафар билан Ўзбекистонга боради. Давлат раҳбарлари икки давлатнинг келажакдаги ривожланишини муҳокама қилишади.

Атамбаев Ўзбекистонга ўзининг ҳамкасби Шавкат Мирзиёевнинг чақируви билан боради. Томонлар «турли тармоқларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга асос бўлган» бир қанча ҳужжатларга имзо қўйишади.

Бундан ташқари икки ўлканинг президентлари ҳудудий ва халқаро сиёсат бўйича фикр алмашиб, икки томонлама ҳамкорликнинг келажагини муҳокама қилишади.

Шунингдек икки давлат раҳбарлари Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг Тошкентдаги енгил саноат маҳсулотларининг кўргазмасига қатнашади.

Шавкат Мирзиёев 5-6-сентябрда Қирғизистонга келиб кетган. У Ўзбекистон президентининг сўнги 17 йилда Қирғизистонга биринчи сафари бўлган.

Икки ўлканинг президентлари қирғиз-ўзбек чегарасининг 85 фоизини аниқлаш бўйича ҳужжатга қўл қўйишган. Қирғизистон парламенти бу шартномани ратификация қилган, бироқ ҳозирча Ўзбекистон ҳукумати ҳужжатни ратификация қилиниши бўйича билдирмади.

Давлат чегараларини аниқлаш бўйича фаол сўзлашувлар Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафотидан сўнг жонланган.

Ўлкалар орасидаги чегарани аниқлаш масаласи Совет иттифоқи тарқагандан кейин ҳал бўлмаган, сабаби Марказий Осиёдаги давлатлар ерларни аниқлаш учун турли ҳужжатлар билан хариталарни таклиф қилишган.

Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг ерлари Фарғона водийси билан боғлиқ бўлиб, давлатлар орасида мураккаб чегара тизимини ташкил қилади. Сабаби бир-бирининг ҳудудида жойлашган анклавлар вазиятни оғирлаштиради.

Муаллиф: Даниил Хашковский