Атамбаев қирғиз-ўзбек чегарасини ратификациялаш фармонига қўл қўйди

666

Президент Алмазбек Атамбаев қирғиз-ўзбек чегарасининг 85 фоизини аниқлаш ҳақидаги шартномани ратификация қилиш қонунига қўл қўйди. Энди ҳужжатни ўзбек томон ратификация қилиши керак.

Атамбаев қирғиз-ўзбек чегарасининг 85 фоизини аниқлаш ҳақидаги шартномани ратификация қилиш қонунига 2-октябрда қўл қўйди. У эълон қилинган кундан тортиб кучга киради.

Қўл қўйилган ҳужжатга кўра, икки давлат ўртасида 1170 чақирим чегара аниқланди.

Ҳозирда қирғиз-ўзбек чегарасидаги 50 ҳудудда 200 чақирим ер аниқланмаган. Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 1370 чақиримни ташқил қилади.

Парламент депутатлари қонунни 28-сентябрда қабул қилишган, қарор қабул қилиш ёпиқ турда ўтган.

Ўзбекистон президенти 5-сентябрда Қирғизистонга биринчи иш сафари билан келган вақтда икки ўлканинг раҳбарлари Шавкат Мирзиёев билан Алмазбек Атамбаев чегаралар бўйича шартнома имзолашган.

Давлат чегараларини аниқлаш бўйича фаол сўзлашувлар Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафотидан сўнг жонлана бошлаган.

Ўлкалар орасидаги чегарани аниқлаш масаласи Совет иттифоқи тарқагандан бери ҳал қилинмай келган, сабаби Марказий Осиёдаги ўлкалар жойларни аниқлаш учун турли ҳужжатлар билан хариталарни таклиф қилишган.

Қирғизистон билан Ўзбекистон ерлари Фарғона водийси билан боғлиқ бўлиб, ўлкалар орасидаги мураккаб чегара тизимини ташкил қилади. Сабаби бир-бирининг ҳудудида анклавлар вазиятни оғирлаштиради.

Чегаранинг келишилмаган жойларида икки ўлканинг фуқаролари орасида кўп марта келишмовчиликлар бўлиб туради.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева