Америкалик овчи Қирғизистон тоғларида қизил китобга кирган Марко Полони отди

862

 Америкалик овчи Лариса Свитлик 2016-йилнинг ноябрида Қирғизистон тоғларида қизил китобга кирган Марко Поло тоғ эчкисини отгани туширилган суратлар билан видеони эълон қилган.

Свитлик Марко Поло овлаб юргани тасвирга туширилган лавҳа интернет тармоғига 21-сентябрь куни эълон қилган. Бироқ видеодаги баёнотда эчкини 2016-йилнинг ноябрида отганини билдирган.

«Бу менинг овчилик тажрибамдаги экстремал ҳолатлардан бири. Қирғизистон тоғларида Марко Полони овлаш бу — ҳақиқатга айланган ҳаёл. Бу ерда овга келиш қийин ва жуда совуқ эканлигини билганман», - деб ёзган у ўзининг Инстаграмида.

Қирғизистонда ҳар йили Марко Полони отишга 70 лицензия берилади. Бир ёввойи эчкини отишга лицензиянинг баҳоси 500 минг сомни ташкил қилади. Ҳозирча Свитликнинг жониворни отишга лицензияси бўлганми ёки йўқми номаълум.

Марко Поло тоғ эчкиси ёки аркар — Ўрта ва Марказий Осиёнинг тоғ ҳудудларида учраган ёввойи эчкиларнинг энг йирик тури. У халқаро Қизил  китобга кирган ва табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари орқали ҳимояга олинган.

Бундан ташқари Марко Поло кўп вақтларда дунё бўйича сони тўрт мингдан ортмаган оқ илбирс турларининг асосий ўлжаси бўлиб ҳисобланади.

Лариса Свитлик кўп ҳолларда "Лариса Анлишд" тахаллуси билан танилган — овчи ва турли Американинг каналларида овчилик ҳақида дастурларнинг олиб борувчиси.

Муаллиф: Нигина Мамадалиева