Бишкек: Мэрия ходимлари янги мактаб қурилишида 91 млн сомни ўзлаштириб олишда гумонланмоқда

595

Бош прокуратура Бишкек мэрияси ходимларига қарши мактаб қурилишига ажратилган 91,5 млн сомни ўғирлашда гумон қилиб, жиноий иш қўзғади.

Бош прокуратуранинг шубҳаланишига Бишкек мэриясининг Капитал қурилиш ва молия бошқармасининг ходимлари учраган.

Прокуратуранинг маълумотига кўра, муниципиал хизмат ходимлари «Калbс Ордо» янги участкасида мактаб қурамиз деган сабаб билан бюджетдан 91,5 млн сомни «ўзлаштириб олишган».

Бироқ мазкур мактабнинг қурилишига 2015-йили хитойлик Tebian Electric Apparatus Stock Co. LTD компанияси томонидан маблағ ажратилган.

Ўғирланган 91,5 млн сом қалбаки тендер ёрдами билан «А.С.» компаниясига ўтказилган.

Бош прокуратуранинг айтишича, «А.С.» компанияси қайсидир мактаб қурилишини олиб борганини исботлаб беролмаган.

Бош прокуратура «Лавозимни суистеъмол қилиш», «Қирғиз Республикаси манфаатларига қарши шартномалар тузиш, давлат сотиб олишларини амалга ошириш» ва «Хизмат вазифасида қаллоблик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган.

Тергов ишлари давом этмоқда. Ҳозирча мазкур иш бўйича неча кишига жиноий иш қўзғалгани номаълум.

Муаллиф: Александра Титова