Сайлов -2017: Талабаларни ҳукуматга қарашли номзодга овоз беришга тарғиб қилган аудио ёзув текширилади

755

Марказий сайлов комиссияси Қирғизистон давлат юридика академиясининг ўқитувчиси ҳукуматнинг социал-демократлар (КСДП) партиясидан президентликка номзод Сооронбай Жээнбековга овоз бермаган талабаларни ўқишдан ҳайдалади деб қўрқитган аудио ёзувни прокуратурага жўнатди.

МСКнинг матбуот хизмати вакили Kloop.kg мухбирига билдиришича, прокуратура уч кун оралиғида ҚДЮАси ўқитувчиси иштироки бор дейилган аудио ёзувга юридик баҳо беради.

«МСКнинг икки ишчи гуруҳи аудио ёзувни куриб чиқиб, уни прокуратурага юридик баҳо бериш учун текширишга юборишга келишишган. Унга баҳо берилгандан сўнг биз шунга боғлиқ қарор чиқарамиз», — деб билдирди матбуот хизматининг вакили.

ҚДЮАси ўқитувчиси талабалар ўқишдан чиқарилади деб қўрқитган аудио ёзувни 14-сентябрда YouTubeда эълон қилишган.

Ёзувда ўқитувчи талабаларни ўқув юртида очилган сайлов участкасидан рўйхатдан ўтиб, Сооронбай Жээнбековга овоз беринглар дегани аниқ эшитилган.

«Ўтган йили биз [референдумда] овоз бергани борганда [Конституциягаўзгартириш киритишга] фарши овоз берганларни аниқлаганмиз, бу нарсани барчасини аниқласа бўлади. Ҳозирда ўша керакли овоз бергиси келмаган тўрт одамни ўқишдан ҳайдалиши кўриб чиқилмоқда», — деб айтган у.

Ўқув юрти маъмурияти журналистлар билан боғланишдан бош тортиб, бугунги кунга қадар аудио ёзувга изоҳ беришмади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари 17-сентябрда «Биз қўрқмаймиз» ном билан флешмоб уюштириб, талабаларга босим кўрсатилишига қарши чиқишган.

Уюштирувчи Рита Карасартованинг айтишича, бундай йўл билан улар талабаларни қўрқитилишага ва президент сайловида маъмурий ресурсдан фойдаланишга қарши чиқиб, талабаларни қўллагиси келган.

Президент сайлови 15-октябрда бўлади. Ҳозирда давлат раҳбари лавозимига 13 номзод курашмоқда.

Муаллиф: Александра Титова