Жогорку Кенеш йиғинида айрим депутатлар сайлов олди тарғибот ишларига жойларда давлат ходимлари тўсқинлик қилиб, маъмурий ресурслардан фойдаланаётганини айтишган.
Материалнинг асл нусхаси «Азаттык» радиосининг сайтида эълон қилинган. Мақоланинг муаллифи — Канимгүл Элкеева
Шунингдек сессияда МСКнинг сайловга тайёргарлиги бўйича маълумотни тинглаш таклиф қилинди.
Жогорку Кенешдаги "Республика-Ата Журт", "Онугуу-Прогресс" фракциялари ҳукумат вакиллари номзодларни жойларда йиғинлар ўтказишга, тарғибот материалларини илишга тўсқинлик қилиб, маъмурий ресурсни қўлламоқда деб билдиришди.
Масалан, "Онугуу-Прогресс" фракциясининг айъзоси, депутат Зиядин Жамалдинов парламентда қуйидагича маълумот берди:
- Сузоқдаги Қора дарё қишлоқ ҳукуматининг раҳбари "Онугуу-Прогресс" партиясидан президентликка номзод Бакит Торобаевнинг баннерларини олиб ташалнг деб дуйруқ берибди. Қора дарё шаҳрида Торобаевнинг штаби учун ижарага олинган бинодан ҳам маҳаллий ҳукуматнинг босими билан чиқарилган. Жалолобод давлат университетида талабаларни мажбурлаб, КСДП номзодига овоз берасизлар деб айтишяпти. "Ошэлектро" раҳбарияти ходимларини йиғиб олиб, Жээнбековга овоз берасизлар деб таҳдид қилишган. Биз ўтганда ҳукумат раҳбари Сапар Исаковга ҳам айтдик, ҳукумат сайловга аралашмасин деб илтимос қилганмиз. Бироқ аралаша бошлабди.
Қоракўл шаҳрининг вице-мэри Калибай Оскон ўғли "Онугуу-Прогресс" партияси штаби қаерда жойлашганлиги ҳақида маълумот йўқлигини "Азаттык" радиосига билдириб, депутат Жамалдиновнинг айтганларини инкор қилди. Қорадарё қишлоқ ҳукуматининг раҳбари Аширбек Матиев, "Ошэлектро" ишхонасининг матбуот котиби Талгат Алимахунов бу маълумотни инкор қилишди.
Аширбек Матиев 14-сентябрда Сузоқ район прокуратурага келиб тушунтириш бериб, унга алоқаси йўқлигини билдирган.
КСДП фракциясидан депутат Аида Касималиева қайси томонни айблашда аниқланган фактларга таянишга ҳамкасбларини ундади:
- Депутатлар КСДП номини айтиб, маъмурий ресурс, №2 форма дейишмоқда. Трибунада сўзлаётганда фактларни билдиринглар, сабаби бу жуда жиддий масала. Сайлов жараёнлари энди бошланди, участкалар энди очилмоқда. Қонуний, кимдир ариза билан мурожаат қилса, мени мажбурлашмоқда деса бошқа гап. Кейин осонгина КСДПни айблаш яхши эмас.
13-сентябрда президентликка номзод "Ак шумкар" партиясининг лидери Темир Сариевнинг сайлов штаби Кайинни шаҳар мэри учрашувларга тўсқинлик қилаётганини айтган. Сариевнинг вакили Назира Ахмедова мэр Эркин Иманкулов Сариевнинг йиғинларига элни йиғиш ҳаракатини кўраётгани ҳақида маълумот олишганини "Азаттык" радиосига айтди.
- Штабдагилар Кайиндининг мэрига бориб, биз майдонда ўтказайлик дедик деса, менсимагандай муомала қилибди. Бизнинг маълумотизга қараганда, у сайлов комиссиялари етакчиларини йиғиб, Сариевнинг йиғилишига бормасин дегандай қилибди.
Мэр Эркин Иманкулов Сариевга ҳеч қандай тўсқинлик қилмаганини айтиб, бошқа номзодлар учрашувлар ўтказаётганини таъкидламоқда. Буни қоралаш деб атаган шаҳар раҳбари судга мурожаат қилмоқчилигини билдирди:
- Участканинг сайлов комиссиялари менга боғлиқ эмас, улар ҳудудий комиссияга қарайди. Уларни мен қўйган эмасман. Раиси кимлигини ҳам билмайман. Мени алоқам йўқ. Бу шунчаки қоралаш, мен шу масала бўйича судга мурожаат қилмоқчиман.
Сайловчилар билан бўлган учрашувга тўсқинлик қилинганини 13-сентябрда "Республика" партиясининг лидери, президентликка номзод Омурбек Бабановнинг штабидан айтишди. Ўзини партиянинг Ўш шаҳридаги ёшлар қанотининг координатори қатори таништирган Азамат Советбеков қуйидагиларга тўхталди:
- Номаълум кишилар келиб филармония олдига илинган баннерни олиб қўйишган. Учрашув соат 12ге белгиланган эди, шу вақтда филармониянинг чироқлар ўчирилди. Ярим соат оралиғида раҳбариятга қўнғироқ қилиб қайта электр энергиясини улаб беришди.
Ўш шаҳридаги филармония етакчиси Гулшайир Садибакасова электр энергияси учрашув бошлангунга қадар таъмирланганини "Азаттык"қа маълум қилиб, партия вакиллари берган маълумотларни ёлғон деб билдирди.
- Агарда ўтказгимиз келмаса, зални бошқа тадбиримиз бор деб бермасдик. Юқори ёки пастки томондан ҳеч нарса айтилмаган. Учрашув бошланишига икки соат қолганда, свет ўчиб ёна бошлади. Уни таъмирлаш учун электр ёруғи тўлиқ ўчирилиб, йигирма дақиқа таъмирлаб 11:30да электр энергияси берилди. Бабановнинг тадбири 13:00да бошланди.
Бундан ташқари Бабановнинг штаби Жалолободнинг Сузоқ районидаги Барпи, Бек-Обод, Қора дарё қишлоқларида рекламалар йиртилганини билдирган. Маълумотга кўра, 13-сентябрь куни тунда кимдир рекламаларни йиртиб юборган. Бу бўйича штаб вакиллари милицияга ариза билан мурожаат қилишган.
Бу орада бош прокуратура Бабановнинг аризаларини текширишни Қирғизистоннинг президентини сайлаш жараёни вақтида қонунийликни сақлаш штабига топшириқ берди. Муассасанинг матбуот хизмати билдиришича, бундан ташқари Бишкек гуманитар университетининг шарқшунослик факультетининг декани талабаларга №2 форма билан овоз беришга мажбурлагани ҳақида Тоқмоқдаги тиббиёт коллежжидаги сайловга боғлиқ воқеани Аравон районида қишлоқ ҳукуматини тарғиботи ҳақида маълумотларни текширишни ҳам топширди.
Марказий сайлов комиссиясининг раисасининг ўринбосари Абдижапар Бекматов Аравондаги воқеа текширилишини айтиб, депутатлар кўтарган масала бўйича ариза тушмаганини, агар шикоятлар бўлса, ҳуқуқий томондан қаралиб тегишли чора кўрилишини "Азаттык" радиосига билдирди.
- Мурожаатлар бўлмоқда, бироқ факт билан кўрсатилмаяпти. Жойларда бўлган қонунбузишлар ҳудудий сайлов комиссиялари орқали ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари текширмоқда. Ҳозир ҳаммага маълум бўлган Торобаев билан Сариевнинг сўзларини айтмасак, бизда расмий аризалар тушмаган.
Сайлов жараёнларини кузатган экспертлар бу йилги тарғибот ишлари ҳам аввалгидай номзодларнинг бирини қоралаши, маъмурий ресурсдан арзланиш ва овоз сотиб олиш каби маълумотлар билан бўлаётганини таъкидлашмоқда.
"Фуқаролик платформа" жамоатчилик жамғармасининг раҳбари Айнура Усупбекова қонун бузишларга номзодларнинг ўзлари қарши курашиши зарурлигини таъкидлашмоқда.
- Ҳозир икки номзоднинг ўртасида рақобат бўлмоқда. Бири маъмурий ресурсдан кўпроқ фойдаланса, иккинчиси уни шунчаки қуруқ сўз билан эмас исботлаши керак. Марказий комиссиясига бош прокуратурага мурожаат қилса эътибордан четда қолмайди деб ўйлайман.
Президент сайловига номзодларнинг тарғибот ишлари 10-сентябрда бошланган ва у 14-октябргача давом этади. Сайлов 15-октябрга белгиланган. Сиёсий жараёнга иштирок этиш учун ариза берган 59 кишидан 13 номзод расмий рўйхатдан ўтган.
Сурат: «Азаттык»