Исақов: Ноябрнинг сўнгигача Бишкек ва Ўшнинг йўлларида видеокамералар ўрнатилади

645

Премьер-министр Сапар Исаков 30-ноябргача Бишкек билан Ўш йўлларида йўл ҳаракати қоидаларини бузганларни аниқлаган видеокамералар ўрнатилишини билдирди.

Исаковнинг айтишича, фото ва видео назорат тизими патруль милиция билан биргаликда ишлайди.

Камералар машиналарнинг тезлигини, қувиб ўтиш ва ҳайдаб чиқиш қоидаларини қоидаларини рўйхатга олиб, ҳайдовчининг шахсини ва давлат рақами орқали аниқлайди.

Исаков билдиришича, кузатув камералари туну кун ишлайди.

«Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси

Ҳукумат 2011-йилдан бери «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси асосида Бишкекда йўл ҳаракати қоидалари бузилган вазиятларни аниқлаган камералар билан таъминлашни ваъда қилади.

Ҳукумат икки тендер ўтказган — биринчи танлов қоида бузишлар билан ўтса, иккинчи тендерда ҳукумат танловда ютиб олган «Стилсофт Бишкек» компанияси билан бугунги кунгача судлашмоқда. Лойиҳа 60 млн долларга баҳоланган.

Президент Алмазбек Атамбаев билан хавфсизлик кенгашининг аъзолари жорий йилнинг июль ойида «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси «Мегаком» алоқа операторини сотишдан тушган маблағ эвазига амалга оширишга қарор қилган. Ҳозирча «Мегаком» алоқа оператори сотилмади.

Йўлларда хавфсизлик бўйича масалалар 2017-йилнинг ёз фаслида ўсмирларнинг йўл ҳалокатига учрагандан кейин бир неча марта президент билан премьер-министр томонидан кўтарилган.

Бишкекда 21-апрелда икки мактаб ўқувичис йўл ҳалокатига учраб, хайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган. Болалар оғир жароҳатлар билан касалхонага етказилган. Кейинчалик ҳайдовчи ушланиб, икки ойга тергов изоляторига қамалган. Ҳозирда мактаб ўқувчиларининг соғлиги тикланди.

Бишкекдаги «Кудайберген» бозори яқинидаги пиёдалар ўтиш жойида 10-май куни 15 ёшдаги болани машина уриб кетган. Ҳайдовчи воқеа бўлган жойдан қочиб, бироқ эртаси куни кечда милиция томонидан қўлга олинган.

Бу воқеадан кейин Бишкек мактаблари яқинига «ётиқ полициялар» билан ьелгиларни ўрнатишган.

Йил бошидан бери Қирғизистон йўлларида 500 одам ҳалок бўлган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева