Атамбаев БМТнинг Бош ассамблеясининг сессиясига йўл олмоқда

605

Президент Алмазбек Атамбаев Нью-Йоркдаги Бирлашган миллатлар ташкилотининг бош ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этади. 2016-йили у юрак аритмияси сабабли Нью-Йоркка етолмаган.

Президент аппаратининг матбуот хизматининг билдиришича, Атамбаев сентябрда Нью-Йоркда бўладиган БМТ бош ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этади.

Президент бошқа ўлкалар раҳбарлари билан ҳукуматларнинг ва ташқи сиёсат ведомстволарининг ўртасида муҳокамалар бошланган вақтда 19-25-сентябрь орасида ўша ерда бўлади.

Дастлабки маълумотларга кўра, 19-сентябрда Нью-Йоркка 100га яқин ўлканинг президентлари билан ҳукумат раҳбарлари боради.

Бу давлат раҳбари Атамбаевнинг БМТни 72-сессиясига Қирғизистон президенти қатори АҚШга борган биринчи ва сўнги сафари бўлади.

Атамбаев 2016-йилнинг сентябрида БМТнинг Нью-Йоркдаги бош ассамблеясига учиб кетган, бироқ Истанбул аэропортига қўниш вақтида у ўзини ночор ҳис қилиб, юраги оғриб қолган.

Президентга Туркияда биринчи тиббий текширув ўтказилган. Кейинчалик Россия президенти Владимир Путиннинг чақируви билан Атамбаев Москвадаги марказий клиник касалхонада даволанган.

Унда Қирғизистоннинг 2016-йилдаги делегациясини БМТга Атамбаев ўрнига ташқи ишлар министри Эрлан Абдилдаев олиб борган.

Муаллиф: Александра Титова