Келдибеков президентликка номзод қатори рўйхатга олишни рад қилгани учун МСК билан судлашади

697

Парламентнинг собиқ спикери Ахматбек Келдибеков марказий сайлов комиссияси билан президентликка номзод қатори рўйхатга олмагани учун судлашади. МСК судланганлигини сабаб қилиб, сиёсатчини рўйхатга олишдан бош тортган.

Сиёсатчи МСК унинг ҳуқуқни бузган деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, МСКнинг йиғинига саккиз киши иштирок этиб, қолган тўрт нафари йўқ бўлган.

«Бизга МСКнинг икки аъзоси қарши бўлган қоғозни кўрсатишди. Бироқ МСКнинг аъзолари ишонч хати бўйича овоз бера олишлари бўйича барорта ҳам қонун ёзилмаган», — деди Келдибеков.

У қонуннинг барча талабларини бажарганини айтиб, шу сабабли уни сайловда қатнаштирмаслик учун асос йўқ деб ҳисоблайди.

«Мен МСК чиқарган барча талабларни бажардим. 30 минг имзо топширдим. МСКнинг аъзолари 10 кун ичида жавоб бериши керак эди, бироқ буни ҳам қилишмаган», — деди у.

Келдибеков судда у ўз ҳақиқатини исботламоқчи ва «ҳақиқат юзага чиқади» деб умид қилади.

Келдибековнинг айтишича, маълумотларни ўзгартириш бўлган, шу сабабли айбдорлар суд жавобгарлигига тортилиши керак.

Рўйхатдан бош тортиш

МСК рўйхатга олишдан бош тортишга унинг судланганлиги бекор қилинмагани асосий сабаб бўлган деб айтган.

Махсус хизмат Келдибековни 2013-йилнинг ноябрида ушлаб, МХДҚнинг тергов изоляторига қамаган.

Келдибековга турли хизматларда амалдор бўлиб ишлаган йиллардаги порахўрлик ишлари бўйича айб қўйилган. Тергов версияси бўйича у 2002-2005-йиллар оралиғида ижтимоий фондининг раиси бўлганда ва 2008-2009-йилларда солиқ хизматида ишлаётган вақтда пора олган.

Жаримани Келдибеков шу йилда тўлаган, уш сабабли унинг судланганлиги бир йилдан кейин бекор қилинади. Қонун бўйича судланганлиги бекор қилинмаган киши президентликка номзод бўлолмайди.

Келдибековдан ташқари президентликка бир нечта номзодлар МСКни судга беришга тайёрланишмоқда. Улар: Рита Карасартова, Камила Шаршекеева ва Турсунбек Акун.

Улар МСКдан номзодларнинг қўлловига йиғилган кўп сондаги имзоларни жаратпай салганына норози. Шу сабабли улар қонун бўйича минимал 30 минг деб белгиланган меъёрдан ўтиши учун имзолар сонини тўлиқлай олишолмаяпти.

Муаллиф: Марат Абдикаликов