Суд Азимжон Асқаровнинг уйини ҳибсдан чиқарди

746

Бозорқўрғон район суди умрбод озодликдан маҳрум қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Аскаровнинг уйини ҳибсдан чиқарган. Бу уйда Аскаровнинг аёли Хадича Аскарова яшайди, шу сабабли уни давлат ҳисобига ўтказиб бўлмайди.

Асқаровнинг адвокатлари агар бу уйда ҳуқуқ ҳимоячисининг қариндошлари ягаса, уни давлатга ўтказиб бўлмаслигини исботлай олишди.

Ҳадича Асқарова ўз уйида

«Озодлик овози» нашри ҳуқуқ ҳимоячисининг аёли Хадича Аскарова ўзининг шу уйда яшаётгани бўйича барча тегишли ва далил бўла оладиган ҳужжатларни кўрсатган деб ёзади.

Прокуратура ўз хатосини тан олиб, суд кўчмас мулкни қамоқдан чиқарган.

Азимжон Асқаров Қирғизистон жанубида яшаган этник ўзбек ва ҳуқуқ ҳимоячиси. У милиционерлар томонидан бўлган қийноқлар тўғрисида мақолалари билан таниқли.

Аскаров ― этник ўзбек ― «Воздух» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбари ва 15 йил давомида Жалолобод вилоятининг Бозор-қўрғон районидаги милиция ходимлари томонидан олиб борилган қийноқ фактларини ёритиб келган.

Аскаровни 2010-йилнинг 15-июлида Қирғизистон жанубидаги миллатлар аро жанжал вақтида қўлга олишган.

Ҳуқуқ тартибот органлари Асқаровни Бишкек-Ўш йўлини ёпилишини уюштирувчиси деб билдирган, ўша вақтда ҳозирда милиция ходими калтакланиб, яна бир тартиб соқчиси ўлдирилган.

Бозор-қўрғон район суди 2010 –йилнинг охирида Асқаровга мулкини давлат ҳисобига ўтказиш билан «Оммавий тартибсизликларни уюштириш», «Милларлар аро низони қўзғатиш» ва «Одам ўлдиришда иштирок этиш» моддалари бўйича умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиққан.

Олий суд 2016-йили БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитетига ҳуқуқ ҳимоячининг ишини қайта кўриб чиқишга жўнатган. Унда БМТ Қирғизистон ҳукуматини Асқаровнинг қўлга олиниши «ноқонуний бўлган», тергов қийноқлар билан ўтган деб айблаган.

Асқаровни қайта кўрсатилган моддалар бўйича айбдор деб топиб, умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукми ўз кучида қолдирилган.

Муаллиф: Александра Титова