Мотуевнинг коррупция бўйича билдирувидан кейин қамоқхона текширувга олинди

768

Давлат жазо ўташ хизмати Бишкекдаги №32 ахлоқ тузатиш қамоғини текширмоқда. Текширувга «Жоомарт» ватанпарварлик ҳаракатининг раҳбари Нурлан Мотуевнинг бу ерда порахўрлик бор дегани сабаб бўлган.

ДЖЎХнинг раиси Таалайбек Жапаров билдиришича, маҳкама коллегияси Мотуевнинг фейсбукдаги мурожаатидан кейин қамоқхона ходимлари билан раҳбарини текшира бошлаган. Фаоллар қамоқда «ноқонунийлик бўлмоқда» деб билдирган.

Жапаровнинг айтишича, Мотуевнинг ўзи шартнома асосида қамоқ муддатини ўтамоқда. Ҳамоқхона раҳбарияти у билан шартнома имзолаган, унга кўра судланган киши қамоқда ўтирмаса бўлади.

Мотуев қамоқда бир ҳафтада бир келиб рўйхатдан ўтиб кетиши керак. Шартнома бўйича у ишлайверса бўлади, бироқ даромаднинг 20 фоизини қамоқ бюджетига ўтказиши керак.

Жапаров билдиршича, Мотуев фэйсбукдаги мурожаатигача имзоланган шартнома шартларини бир неча марта бузгандан кейин қамоқ раҳбари Тимур Анаркулов уни жазолаган.

«Судланган киши белгиланган вақтда икки марта қамоққа келмаган. Бундай ҳолатда қамоқхона раҳбари судланган кишини жазо изоляторига қамаш ҳуқуқига эга. Шундан сўнг у қамоқхона раҳбарига қарши бўлиб қолган. Қамоқхона раҳбари эса қонун талабларини бажаради», — деди Жапаров.

Бироқ Мотуев ўзининг фейсбук саҳифасида қамоққа олинганларнинг хўрланишини тўхтатишни истаётганини билдирган.

«Бу раҳбар ўғирлик ва порахўрлик билан ошкора шуғуланмоқда, сабаби бу ерда макорон, ширетүү менен жиҳозлар ишлаб чиқарувчи цехлари бор. Икки ой мажбуран қамоқда яшаган вақтимда мен кўплаган кўз бўямачиликлар билан қамоқ раҳбарининг ўғирлигига гувоҳ бўлдим», — деб билдирди Мотуев ўзининг видео мурожаатида.

Мотуевнинг айтишича, қамоқхона ҳудудига доим Анаркуловнинг «дўстлари келиб» озиқ-овқатлар билан жиҳозларни юклаб кетишади. Мотуев билдиришича, Анаркулов барча судланганларнинг куну тун ишлашга мажбур қилади.

«Норозилик билдирганларни у 15 суткага изоляторга жўнатади», — деди Мотуев.

Шунингдек Мотуев Анаркуловнинг ўзи судланганлар билан қамоқхона ходимларига қўл кўтаришини айтди.

Қамоқхона раҳбарияти ҳозирча Мотуев мурожаатига ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Суд Мотуевни 2017-йилнинг августи охирида «Террористик фаолиятга очиқ тарғиб қилиш» ва «Миллатлар аро низони қўзғатиш» моддалари бўйича айбдор деб топган.

Суд қарорига кўра, Мотуев ётоқ қамоғига етти йилга ҳукм қилинган.

Бундан ташқари Мотуевга сиёсат билан уч йил шуғулланиш таъқиқланган.

Муаллиф: Александра Титова