Фуқаролик тўғрисидаги қонун лойиҳаси хавотир туғдирди

944

Ҳукумат фуқароликдан маҳрум қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Мақоланинг асли «Азаттык» радиосининг сайтида эълон қилинган

Ҳукумат "Фуқаролик ҳақидаги" Қирғиз Республикасининг конституциявий қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқди. Лойиҳада фуқароликдан ажратиш масаласи ҳам қаралиб, бу ишни Юстиция министрлиги қошида тузилган комиссиянинг муҳокамасига бериш таклиф қилинган.

Фуқаровий фаоллар мухолифат билан ҳуқуқ ҳимоячиларни фуқароликдан чиқаришга бу қонун лойиҳаси сабаб бўлиши мумкин деб хавфсирашмоқда.

"Сотқин деб фуқароликдан чиқариш"

Юстиция министрлигининг расмий сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, "Фуқаролик ҳақидаги" қонун лойиҳаси Конституциянинг фуқаролик масалаларига тегишли меъёрларини амалша ошириш мақсадида ишлаб чиққан. Қонун лойиҳаси фуқароликни олиш ва тўхтатиш тўғрисидаги қоидалардан иборат. Шунингдек, Қирғиз Республикасининг фуқаролигини олаётган киши унинг аҳамиятини чуқур тушуниб, ҳис қила билиши кераклиги ва қасамёд қилиши ёзилган.

Бундан ташқари қонун лойиҳасига фуқароликдан маҳрум қилиш масаласи ҳам кириб, уни Юстиция министрлиги қошида тузилган комиссия муҳокамасига бериш таклиф қилинмоқда.

"Қонун лойиҳасининг 36-37-моддалари билан фуқароликдан ажратишнинг тартибини миллий хавфсизлик комитети ва Ички ишлар министрлиги компетенцияси асосида фуқароликдан ажратишнинг асосларида амалга оширади деб белгилаш таклиф қилинмоқда. Мазкур органлар томонидан йиғилган материаллар уларнинг қонунийлигини текшириш учун бош прокуратурага жўнатилади. Бош прокуратура ижобий хулоса чиқаргандан сўнг материаллар текширув ва қарор қабул қилиш учун комиссияга келиб тушади", - деб ёзилади министрликнинг расмий сайтида қонун лойиҳаси ҳақидаги маълумотномада. Ҳуқуқ ҳимоячиларини хавотирга солган ҳолат ҳам мана шу бўлмоқда. Улар "ўлка хавфсизлигига хавф олиб келди" деган сабаб билан ҳукумат ўзининг сиёсий рақибларини ёки танқид қилган томонни чорасиз қолдириш учун фойдаланиши мумкин деб хавотирланишмоқда.

"Демократия ва фуқаровий жамият учун" коалициясининг собиқ етакчиси Динара Ошурахунова фуқароликдан маҳрум қилинган киши кўп ҳуқуқлардан ҳам ажратилишини таъкидламоқда.

- Агар шу конституциявий қонун қабул қилинса, унда кимдир "ташаббус билан келинг, шуни фуқаролигини бекор қиламиз, бу миллий хавфсизликка таъсир қилмоқда, ватанпарвар эмас, бу сотқин, чет эл жосуси, ҳукуматни танқид қилса ўлкани ёмонламоқда" деб, мана шундай айблар билан иш қўзғаб, фуқароликдан ажратиш бўйича қоидаларни осонгина ўзгартириб қўяди. Ўлка деганда бизни ҳукумат ўзини ҳис қилади.

Сурат: Президент сайти

Мазкур қонун лойиҳаси бўйича дастлабки муҳокама 17-августда ўтган. Министрликдан "Азаттык" радиосига билдиришича, муҳокамада бир нечта таклифлар тушган. Унинг асосида яна қўшимча камчиликлар бўлиши мумкин.

Шундай бўлса ҳам, "Адилет" ҳуқуқий клиникасининг раҳбари, Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Чолпон Жакупова буни энг хавфли қонун деб баҳоламоқда.

- Бу қонун лойиҳасини биринчи марта муҳокама қилганда биз ҳам қатнашдик. Бу - мен сўнги беш йилда кўрган энг хавфли қонун лойиҳаси. Бу янги қабул қилинган Конституциянинг натижаси бўлмоқда. Эски бош қонунда фуқароликдан ажратиш жиддий таъқиқланган.

Ҳозир Қирғизистоннинг фуқаролари фуқароликдан ажраб қолиши мумкин ва унинг қоидасини, тартибини ҳукумат аниқлаши керак деган янги норма кирган. Буни мен депутат бўлган вақтимда танқид қилдим. Бироқ буни халқ вакилларининг кўпи қўллашган. Янги қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, энди фуқаролар қилган жиноятларига яраша эмас, ўлка хавфсизлигига хавф солмоқда деб фуқароликдан чиқиши мумкин. Бу масалани суд ҳам эмас, Юстиция министрлиги қошидаги қандайдир бир номи йўқ комиссия ҳал қилади.

"Хавфсизлик масаласига боғлиқ"

2016-йилнинг 11-декабрида қабул қилинган бош қонун 15-январдан бошлаб кучга кирган. Шу билан бирга Конституциянинг 70, 72, 75, 81 ва 87-моддалари бир йилдан кейин кучга кириши керак эди. Энди бош қонундаги ўзгартиришларга яраша қонунлар қабул қилиниши керак. Ҳозирча жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган "Фуқаролик тўғрисидаги" қонун лойиҳаси Жогорку Кенешга келмаган.

Касби бўйича юрист, парламент депутати Исхак Масалиев фуқароликдан чиқариш қоидаларини осонмас деб ҳисоблайди.

- Ҳукумат ҳозир қамамоқда. Фуқароликдан чиқаргандан кўра, қамаган осон эмасми. Фуқаролигини олиб қўйса кетаверадида тўрт томонга. У ўлка фуқароси эмас деб эртага жавобгарнликка тортолмайсан. Бир нарса - сайланмайди, ҳукуматга келолмайди. Қолган вақтларда яшайди. Қонунни муҳокама қилганда фуқароликдан маҳрум қилгандан сўнг нима бўлади, у ким бўлади деган савол туғилади. Масалан, унинг қандай ҳуқуқи бўлади, ўлганда қаерга дафн қилинади, туғилганда қаердан чиқади? Болаларининг ота-онаси ёзилганда ким деб ёзилади? аввал тўлаган солиқлар, ундан кейингиси қандай бўлади? Кейин уни шунчаки "сен бизга ёқмай қолдинг" деб ҳеч ким жасай албайт. Бу хавфсизлик масаласига ҳам боғлиқ бўлса керак.

Парламент депутати Исхак Масалиев

Бу вақтгача мудофаа кенгашининг котиби бўлган Темир Жумакадиров 2016-йили Қирғизистонда террорчиликка қарши йўналтирилган қонунлар тўплами қабул қилинганини, улар асосида экстремистик вебсайтларни судгача таъқиқлаш, террорчилик учун судланганларни турмадан шартли турда бўшатиш нормаларини бекор қилиш, бундай ишга аралашганларга фуқароликдан ажратиш қаралганини айтган.

Бу йил ёзда эса Қозоғистон парламентининг юқори палатаси "террористик жиноят" учун фуқароликдан ажратишни қараган қонунни қабул қилди. Қонун лойиҳасига кўра, фуқароликдан суд қарори билан ажратилади. Бироқ бу кишининг келажакдаги тақдири нима бўлиши қонунда аниқ ёзилмаган.

Яқинда Конституцияга ўзгартиришлар киритилгандан кейин Қозоғистон президенти қонунларни ўзгартириш тўғрисидаги буйруғини чиқарган. Юстиция министрлигининг қонун лойиҳаси мана шу буйруқни бажариш асосида ишлаб чиққан.

Қирғиз ҳукумати жамоатчилик муҳокамасига қўйган фуқароликдан чиқариш қонун лойиҳасини айрим ҳуқуқ ҳимоячилари шунга ўхшатишмоқда.