Президент аппарати: Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида аниқланмаган 20 фоизгина чегара худудлари қолди

691

Президент аппаратидан 2017-йил оралиғида қирғиз-ўзбек чегарасининг 80 фоизга яқини аниқланганини билдиришди. Экспертлар фикрича, чегарага яқин 20 фоизга яқин аниқланмаган ер қолган.

Президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлимининг ўринбосари Айзада Субакожоева ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 1170 чақирим давлат чегараси аниқланганини билдирди.

Ўлкалар орасидаги чегаранинг узунлиги 1370 чақиримни ташқил қилади.

«Қирғиз-ўзбек чегарасининг 80 фоизи аниқланди, фақатгина 217 чақирими қолди. [Ўзбекистон президенти] Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўлган сафари вақтида чегаралар бўйича шартнома имзоланади. Мирзиёевнинг ҳиссаси билан қолган ҳудудларда аниқлаш давом эттирилади», — деди у.

Субакожоеванинг айтишича, чегара масаласини 2016-йилнинг 27-декабрида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Самарқандга борган вақтда кўтарган.

Унда Атамбаев икки ўлканинг «алоқасини яхшилашга эътибор қаратиб, кераксиз чекловларни бекор қилиш зарурлигини» билдирган.

Учрашув давомида Мирзиёев ўлкалар «савдо-сотиқ муносабатлари билан товар айланишини ўстириш» кераклигини маълум қилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6-сентябрда Қирғизистонга биринчи иш сафари билан келади. Президент аппаратидан Мирзиёев ва Атамбаев ўлкаларнинг келажакдаги ҳамкорлигини муҳокама қилишларини билдирди.

Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга бўлган сўнги сафари бу хизматни Ислом Каримов бажарган вақтда 2000-йили бўлган.

Давлат чегараларини аниқлаш бўйича сўзлашувлар 2016-йилнинг кузида Каримов вафотидан кейин жонлана бошлаган.

Давлатлар орасидаги чегарани аниқлаш масаласи Совет иттифоқи тарқагандан бери ҳал қилинмайди, сабаби Марказий Осиёдаги ўлкалар ерларни аниқлаш учун турли ҳужжатларни таклиф қилишади.

Шунингдек чегаранинг келишилмаган ерларида икки ўлка фуқаролари ўртасида келишовчиликлар юзага келган.

Муаллиф: Александра Титова