Тожикистон: Президент буйруғи билан ўқитувчига 10 кун ичида қаллиқ топишди

1108

Тожикистон жанубидаги қишлоқ ўқитувчисига ўн кун ичида келин топилиб, тўй маросими ўтказилган. Бунга ўлка президенти Эмомали Рахмоннинг буйруғи сабаб бўлган. У умр йўлдошини тўй маросида биринчи марта кўрган.

Бир ой аввал тарих дарсидан сабоқ берган ўқитувчи уйланганда президент Эмомали Рахмон ўзи ёрдам беришини тасаввур ҳам қилмаганю У ўзининг бўлажак 22 ёшдаги Маржона Худойдова исмли аёлини ҳам президентнинг буйруғига кўра топган.

Бу қандай бошланган?

Эмомали Рахмон 16-августда ўзининг иш сафари вақтига ўлканинг жанубидаги Бохтар районида жойлашган Заргар қишлоғига борган. Президентни қишлоқ яшовчилари билан учрашуви вақтида навбат Асроровга етган.

У ўзининг президентга мурожаатида таълим тармоғидаги барча ҳаракатлари учун давлат раҳбарига миннатдорчилик билдириб, уни ўзининг қишлоғида кўрганиш умиди борлигини айтган. Бундан ташқари у «Миллат раҳбари»га бағишланган шеърларини ўқиб берган.

«Мен сўзлаётган вақтда жуда тўлқинландим, президент ўзим ва оиламни сўрай бошлаган. Уйландингми йўқми, деб сўраган. Мен йўқ, деб жавоб берганман. Кейин у район етакчилигига мени уйланишим бўйича масалани ҳал қилишни топширган», — деб айтган ўқитувчи «Азаттык» радиосининг тожик хизматига берган интервьюсида.

Асроров маҳаллий ҳукумат вакилларига жисмоний тарбия фанидан сабоқ берган ўқитувчи қизи Маржона ёқишини айтган. У маҳаллий касалхонада ҳамшира бўлиб ишлайди. Унинг айтишича, у Маржона Қўрғон-тепа тиббиёт коллежида ўқиб юрганда бир марта кўрган.

«Президент совчилари»

Ҳукумат тарбиячининг истагини ҳисобга олиб, 19-августда Маржонанинг уйига маҳаллий администрациянинг амалдорлари совчи бўлиб боришган.

«Қудалашишга ўзимиз бордик. Саидшо кам таъминланган оиладан, унинг ота-онаси нафақахўр. Унаштирувга ўзимиз тайёрланиб, келин ва унинг оиласига совғаларни сотиб олдик. Якшанба куни ресторанда икки ёшнинг тўйи бўлди. Маросимни ташкил қилиш бўйича барча ҳаражатларни биз ўз зиммамизга олдик, қизнинг оиласига ёрдам бердик», — деган амалдорлардан бири.

Ҳукумат қизнинг оиласига келин учун керакли барча буюмларни сотиб олиши учун 16 минг (125 минг сомга яқин) сомони берган.

Маржонанинг онаси тўйдан кейин қизи ўз касби бўйича ишини давом эттириши керак деган шарт қўйган. Унинг айтишича, Маржонанинг қўлини кўпчилик сўраб келган, бироқ қизимни тўйдан кейин ишлашини эшитиб бош тортишган.

«Саидшога Маржона тўйдан кейин тиббиёт марказларининг бирида касби бўйича ишини давом эттириши кераклигини айтдим», — деган қизнинг онаси.

Умр йўлдошини тўй куни кўрди

Маржона бу вақтгача умуман умр йўлдошини кўрмаган. Қиз тўйга тожик миллий либосини тиккан.

Тўй маросимигача ёшлар Тожикистонда мажбурий бўлган тиббий текширувдан ўтишган. Шунингдек ўлканинг қонунларига кўра, тўй маросими уч соатдан кўп бўлмаган ва унга 150дан кўп бўлмаган киши қатнашган.

Тожикистон президентининг буйруғи билан ўтган тўйлар жуда кам учрайди. Бироқ шунга қарамай тожикистонликлар Рахмоннинг келишини интизорлик билан кутишади. Президент билан учрашувда уларнинг келажаги аниқланади.

Кимдир давлат органларида ишлаб, яна кимдир орзусидаги олий ўқув юртига топшириб олиши мумкин. Кўпчиликка бу давлат тизимларидаги порахўрлик ва бюрократия туфайли имонсиздек бўлиб бормоқда.

Муаллиф: Рустам Халимов