Сайлов 2017: МСК Торобаев тарафдорлари тўплаган имзоларни қабул қилди

603

Марказий сайлов комиссияси президентликка номзод Бакит Торобаевнинг тарафдорлари тўплаган имзоларни қабул қилди. МСК сиёсатчини қўллашга йиғилган 68 мингдан ортиқ имзони қабул қилди.

МСКнинг маълумотига кўра, Торобаев ўз тарафдорларининг 72 минг имзосини топшириб, уларнинг ичидан 4 мингдан ортиғи яроқсиз деб топилди.

Шундай бўлса ҳам Торобаев президентликка номзод қатори рўйхатдан ўтиш учун МСКга текширувдан ўтган етарли сондаги имзоларни топширган.

Бу вақтгача у қирғиз тили бўйича тил синовини муваффақиятли топширган.

Бакит Торобаев — Қирғизистон жанубида таниқли бўлган президентликка номзодларнинг бири. У 6-августда жанубий ҳудуддан чиққан Камчибек Ташиев, Ахматбек Келдибеков ва Адахан Мадумаров каби сиёсатчилар билан янги партия тузиш учун бирлашган.

Сиёсатчилар сайловда умумий номзодни қўллаш учун бирлашишганини айтишган. Ўша номзоднинг ким эканлиги ҳозирча номаълум.

Бу тўрт сиёсатчи ҳам жорий йилнинг 15-октябрида бўладиган президент сайловида иштирок этадиган номзодлар бўлиб саналади.

Янги партиянинг ҳозирча номи билан рамзи йўқ. Яқинда Торобаев янги партияга ном билан дизайн ўйлаб топганга iPhone 7 русумидаги смартфон совға қилишини ижтимоий тармоқда ёзган.

Ҳозирги кунда МСК президентликка номзод қатори уч сиёсатчини рўйхатга олган. Улар: собиқ премьер-министрлар Темир Сариев ва Омурбек Бабанов ва ҳозирги министрлар кабинети раҳбарлигидан 21-августда кетадиган Сооронбай Жээнбеков.

Муаллиф: Айдай Эркебаева