АҚШнинг яшовчилари 21-август куни кундузи қуёш тутилишини кўра олишди. Қирғизистонда уни кўриш мумкин эмас эди, шу сабабли Kloop.kg осмон ҳодисаларини суратларини тўплади.
АҚШ 21-августда қуёш тутилишини кўриш мумкин бўлган ягона ўлка. Сўнги марта америкаликлар тўлиқ тутилишини 1918-йили кўришган.
АҚШ ҳудудида қуёш тутилиши 1,5 соат давом этди, шу сабабли ОАВда уни «Буюк Америка қуёш тутилиши» деб аташган.
Қуёшнинг тутилишини АҚШнинг бир нечта штатининг яшовчилари кўра олишди, сабаби улар 113 чақиримни тузган ойнинг кўланкасида бўлишган, умумий 70 млн кишидан иборат 14 штат кузата олган.
Қуёш тўлиқ яширинган районларда бу ҳодиса 1-2 дақиқа 40 сониягача давом этган. Қолган ҳудудларда қуёш тутилиши ярим бўлган.
Табиий ҳодисани кўришга кўплаган сайёҳлар келишган. Орегон штатидаги Мадрас шаҳрига бутун Америкадан 100 мингга яқин сайёҳ келган.
НАСА бу ҳодиса шарафига махсус сайт очиб, бевосита эфирни ташкил қилган. Кейинги қуёшнинг тўлиқ тутилиши 2019-йилнинг 2-августида бўлади. Уни Чили ва Аргентинанинг марказий районларининг яшовчилари кўра олади.
Муаллиф: Метин Жумагулов
Сурат: harleys66