Абулгазиев премьер-министрнинг вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланди

713

Мухамметкалий Абулгазиевнинг тайинланиши бўйича фармонни президент Алмазбек Атамбаев имзолади. Абулгазиев премьер-министр вазифасини ҳукуматнинг янги таркиби тузилгунча бажаради.

Атамбаев Абулгазиевни премьер-министр вазифасини бажарувчи қатори тайинлаши бўйича фармонга қўл қўйди. Вице премьер-министр президент сайловига отланаётган ҳукумат раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг ўрнига келди.

Абулгазиев янги ҳукумат тузилгунча мазкур лавозимда ишлайди. Бу вақтгача Атамбаев премьер-министр Жээнбеков билан унинг раҳбарлигидаги ҳукумат таркибини истеъфога чиқариш бўйича фармонни имзолади.

Жээнбеков «барча номзодларга бир хил шароит тузилиши» учун ўз хизматидан кетаётганини айтган.

Атамбаев Жээнбеков ҳукуматини сўнги олти йилда «ҳаммасидан энг яхши» бўлганини ва премьер-министр ўзига қўйилган «ишончни оқлади» деб билдирган. Сооронбай Жээнбеков премьер-министрлик хизматига 2016-йилнинг 13-апрелида киришган. Бу вақтгача у президент апппарати етакчисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Жээнбеков ҳукуматнинг социал-демократлар (КСДП) партиясидан президентликка номзод. Унинг номзодлиги 15-июлда ўтган партиянинг қурилтойида кўрсатилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов