Атамбаев ҳукуматнинг истеъфоси тўғрисидаги буйруққа қўл қўйди

616

Президент Алмазбек Атамбаев премьер-министр Сооронбай Жээнбековни ва ҳукумат таркибини истеъфога чиқариш тўғричидани аризасини қабул қилди. Бу Жээнбековни президент сайловига номзодини кўрсатиши сабабли бўлди.

Атамбаев фармонга 22-августда имзо қўйди. Шу вақтдан бошлаб министрлар кабинетининг вакиллари ўзларининг ваколатларини ҳукуматнинг янги таркиби тузилгунча давом эттиришади.

Парламент ҳукуматнинг янги таркибини тузиши керак. Бироқ ҳукуматнинг янги таркиби қачон қабул қилиниши номаълум, сабаби депутатлар ҳозирда меҳнат таътилида ва ўз ишларини 1-сентябрда бошлашади.

Президентнинг социал-демократлар (КСДП) партиясидан президентликка номзод Жээнбеков «барча номзодларга бир хил шароит яратилиши» учун хизматидан кетаётганини айтган.

«Сиз доим бу позицияни қўлладингиз, эл сизни биргига ташаббусчи демасдан, адолатли сайловнинг кафолати деб ўйлайди. Шу сабабли мени истеъфога кетишимни қабул қилишингизни илтимос қиламан. Мен учун барча номзодларга бир хил шароит тузилганидан гумонлар бўлмаслиги учун сайловда ғолиб бўлишим жуда муҳим», — деди Жээнбеков президентга.

Атамбаев Жээнбековни ҳукуматнинг сўнги олти йилда «ҳаммасидан энг яхши» бўлганини ва премьер-министр ўзига юкланган «ишончни оқлади» деб айтган.

Сооронбай Жээнбеков премьер-министрлик лавозимига 2016-йилнинг 13-апрелида киришган. Бу вақтгача у президент апппарати етакчисининг биринчи ўринбосари хизматида ишлаган.

Аввалроқ Атамбаев Жээнбековни қўллашини очиқ сўзлаб, уни ўлка учун «яхши танлов» деб атаган.

Бироқ бошқа президентликка номзодлар Жээнбеков номига танқидларни айтишган. Кўпчилик ҳолларда Жээнбековни «административ ресурс» ва «лавозимидан фойдаланиш» бўйича собиқ премьер-министр Темир Сариев билан ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартовани айблашган.

Бироқ марказий сайлов комиссияси Жээнбековнинг ҳаракатларида қонун бузишларни топмаган ва 21-августда уни президентликка номзод қатори рўйхатга олган.

Муаллиф: Рустам Халимов