Сиёсатчининг адвокати Искен Афиджанов «Кыргызтест»нинг ходими тергов изоляторида ўтирган Текебаевга келиб, давлат тили бўйича тестдан ўтказганини билдирди.
Миллий комиссиянинг расмий сайтида Текебаев тестни 93,75 балл натижа билан топширгани ёзилган. Президентлик сайловида иштирок этиш учун тил синовидан 50дан юқори балл олиш керак.
Текебаевни бир ойдан бери қирғиз тили бўйича синовга киритишмаган. МСК билан Бишкекнинг районлар аро суди терговда бўлган сиёсатчи қандай йўл билан тест топширишини ҳал қилиша олмаётганди.
Тест топшириш президентликка номзод бўлиб рўйхатдан ўтиш учун сўзсиз шарт.
Бу вақтгача Бишкекнинг Биринчи май район суди Текебавни россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олганлиги учун мулкини давлат ҳисобига ўтказиш билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган.
Бироқ сиёсатчи берилган муддатнинг 4,5 йилинигина қамоқда ўтказади. Суд БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича декларациясини қабул қилганига 65 йил бўлгани муносабати билан Текебаевга амнистия берган.
Текебаев эса ўзига қарши ишни «сиёсий» деб ҳисоблайди. Текебев қамоққа олингунча ҳукуматнинг энг асосий танқидчиларидан бири бўлган, кўпчилик ҳолларда президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилиб келган.
Муаллиф: Метин Жумагулов