«Ъ»: Маевский Текебаевдан ундириб олинган маблағни Қирғизистонда хайрияга сарфламоқчи

634

Россиялик тадбиркор Леонид Маевский қирғиз мухолифатчиси Омурбек Текебаев иши бўйича тўланадиган 1 млн долларни ҳайрияга сарфлашини билдирди.

Маевский «Коммерсант» нашри билан бўлган суҳбатда, Текебаев мулкини давлат ҳисобига ўтказиш натижасида 1 млн доллар олишини айтган.

Тергов версияси бўйича, Маевский 2010-йили «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имкон олиб бериш учун Текебаевга 1 млн доллар пора берган, бироқ вақтли ҳукумат раисининг ўринбосари бўлган сиёсатчи сўзлашилган иш бўйича ўз ваъдасини бажармаган.

Маевскийнинг айтишича, ундириб олинган маблағни Қирғизистонда ҳайрия ишларига сарфлайди.

Омурбек Текебаев билан унинг тарафдори Дуйшонкул Чотоновнинг мулкини давлат ҳисобига ўтказиш билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқарилган. Натижада амнистия берилгани сабабли икки сиёсатчи 4,5 йил қамоққа кесилган.

Маевскийнинг ўзи чиқарилган ҳукмга изоҳ беришдан бош тортди, унинг айтишича, бу иш бўйича «гумон туғдирган далиллар» келтирилган.

«Мени ҳукмга изоҳ беришга ҳуқуқим йўқ. Суд адолатли деб қарор чиқарса, демак шундай», — деди тадбиркор «Коммерсант» нашрига.

Текебаев ўзига қарши ишни ҳукумат номига айтилган танқидлар учун ва кўпчилик ҳолларда президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилгани учун «сиёсий сифатга эга» деб ҳисоблайди.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева