Атамбаевнинг собиқ маслаҳатчиси Жээнбековнинг Бишкекдаги штабини бошқаради

571

Президент маслаҳатчиси хизматдан кетган Каликбек Султанов ҳозирги премьер-министрлик хизматини эгаллаган ва президентликка номзод Сооронбай Жээнбековнинг Бишкекдаги сайлов штабига раҳбарлик қилади.

КСДПнинг матбуот хизматидан Kloop.kgга билдиришича, Султанов Жээнбековнинг Бишкекдаги штабининг раҳбари бўлиб, номзоднинг республика миқёсидаги сайлов кампаниясига жавобгар Фарид Ниязовнинг ўринбосари бўлиб тайинланган.

Ниязов билан Султанов президент Алмазбек Атамбаевнинг маслаҳатчилари бўлган. Шунингдек, собиқ икки маслаҳатчи президентнинг социал-демократлар партиясининг аъзоси.

Султанов 17-августда президент маслаҳатчиси хизматидан ўз истаги билан кетган. Президентнинг энди биргина расмий маслаҳатчиси қолди, у Мира Карибаева. Шунингдек, жамоатчилик башталышта ишлаган маслаҳатчиси Икрамжан Илмиянов бор.

Султанов президент маслаҳатчиси хизматига 2016-йилнинг май айларида киришган. Бу вақтгача у тўрт йил транспорт ва коммуникация министри бўлган Бундан ташқари у ҳукумат аъзоси бўлиб келгунча қурилиш компаниясида директорлик лавозимида ишлаган.

Жээнбеков номзодини кўрсатиш

Жээнбеков президентлик лавозимига КСДП партияси номидан чиқмоқда. Бу ҳақда партия 15-июлда социал-демократларнинг қурилтойида билдирган.

Унинг номзодлигини партиянинг кўпчилиги қўллаган ва президент Алмазбек Атамбаевнинг ўзи Жээнбеков «ўлка учун яхши танлов» деб атаган.

Бироқ президентликка асосий номзодлар Рита Карасартова ва собиқ ҳукумат раҳбари Темир Сариев Жээнбековни тарғибот ишлари учун «лавозимидан фойжаланмоқда» деб айблашган.

МСК аризаларни текшириб чиқиб, ҳукумат раҳбарининг ҳаракатларида қонун бузарликларни кўрмаган.

Жээнбеков премьер-министрлик хизматидан истеъфога кетиши керак, бу тахминан 21-августда бўлади.

Бу хизматга унинг ўрнига ким келиши номаълум, қонунга кўра, бу унинг ўринбосари Мухаметкалий Абулгазиев бўлиши керак, бироқ ОАВлари мазкур лавозимга ҳозирги президент администрацияси раҳбари Сапар Исаков келади деб ёзишмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева