Тоқтоғул сув омбори 6 йилда биринчи бор тўлди. Бу нима учун муҳим?

1087

Тоқтоғул сув омборида сувнинг кўлами сўнги олти йилда биринчи марта юқори қисмигача тўлди. Бу ҳақда «Электр станциялар» компанияси билдирди. Бироқ қирғизистонликлар учун сувнинг юқори қисмигача тўлгани нимани тушунтиради?

Сув омбори дарёлардан оққан сувларнинг тез келиши сабабли тўлди. «Электр станциялар» августнинг бошида сувнинг миқдори жуда юқори эканлигини таъкидлашган.

«Электр станциялар» компаниясининг ходими Kloop.kgга Тоқтоғул сув омборини тўлиб турганлиги 2017-2018-йилларда куз-қиш мавсумларида қирғизистонликларни электр энергияси билан таъминлашга ижобий таъсир қилади деди.

«Сувни оқиб келиши билан электр энергиясини ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Сув омборини тўлиши келаси куз-қиш иситиш мавсуми узлуксиз ва тўхтовсиз бўлишини билдиради. Электр энергиясида танқислик бўлмайди», — деди у.

Тоқтоғул сув омбори тўсиқлар билан Норин дарёсига қурилган. «Электр станциялар» компанияси ходимларининг айтишича, гидроэлектростанция ўзи Қирғизистонни электр энергия билан 40-50 фоиз таъминлайди.

Сув омборининг юқори кўлами 19,5 млрд куб метрни ташкил қилади. Сўнги марта сувнинг бундай сатҳи 2011-йили бўлган. Матбуот хизматининг билдиришича, сув омборининг тўлиб туриши ёғингарчиликларга боғлиқ.

Асосан сувнинг паст бўлган кўрсаткичи куз-қиш иситиш мавсумларига салбий таъсир қилади. Масалан, 2014-йили Тоқтоғул сув омбори 75 фоизгина тўлиб, ҳукумат бу ҳолатни «хавфли даража» деб атаган. Тоқтоғул ГЭСнинг директори Алмаз Кушубаков 2014-йили станция учун 19,5 млрд куб метр сувнинг ичидан «хавфли миқдори» 5,5 млрд куб метр эканлигини айтган.

Муаллиф: Метин Жумагулов